1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.04.00 Бюджет таснифи;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2146-19]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 декабрь,
312-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 17 декабрдаги 312-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 77-банддаги «Адлия вазирлиги» ва «Наркотикларни назорат қилиш миллий марказини» деган сўзлар тегишли равишда «Ички ишлар вазирлиги» ва «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 80-банднинг учинчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигини» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 89-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 120-банддан «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси»;
2) 3 022 0 0 қатордаги «Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси» деган сўзлар «Миграция жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 3 036 0 0 қатордаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича» деган сўзлар «Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1) 3 422 114 ва 3 422 135 қаторлардаги «Адлия вазирлиги» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3 422 204 қатордаги «Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 3 422 449 ва 3 422 450 қаторлардаги «доимий яшаш ва вақтинча турган жойи» деган сўзлар «яшаш ва турган жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3 430 136 қатордаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«3 430 172 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 186¹-моддасига асосан этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жарима»;
6) 3 450 515 қатордаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2) 7 018 532 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 018 533 Давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бериладиган маблағлар»;
3) 7 031 120 қатордаги «Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизматини» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 7 031 120 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 031 121 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг криминоген вазияти оғир ҳудудларда, туристик инфратузилма объектларида ҳамда оммавий дам олиш жойларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан сақланадиган қўриқлаш-патрул хизмати нарядларини сақлаш харажатлари»;
5) 7 039 910 қатордаги «Адлия вазирлиги» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7 039 920 қатордаги «Наркотикларни назорат қилиш миллий марказини» деган сўзлар «Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги сақлаш харажатлари»;
8) 7 041 912 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 041 913 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги»;
9) 7 042 117 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 042 118 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигини сақлаш харажатлари»;
10) 7 042 201 ва 7 042 204 қаторлардаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги, вилоятлар ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш бошқармаларини сақлаш харажатлари»;
13) 7 047 301, 7 047 302 ва 7 047 904 қаторлардан «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
14) 7 049 100 ва 7 049 200 қаторлардаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 7 049 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 049 600 Кадастр соҳасидаги бошқа муассасалар харажатлари;
7 049 610 Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий марказини сақлаш харажатлари»;
16) 7 049 970 қатордаги «марказини» деган сўз «агентлигини» деган сўз билан алмаштирилсин;
17) 7 056 100 ва 7 056 200 қаторлардаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 7 056 901 қатордаги «унитар корхоналарини» деган сўзлар «муассасаларини» деган сўз билан алмаштирилсин;
19) 7 069 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 069 500 Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасини сақлаш харажатлари»;