toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Девони фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Девони фаолиятини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 578-ф-сонли фармойишига асосан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 69-уй манзилида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2021 йил 17 сентябрдаги 132-сонли баёнига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 ноябрдаги сайёр йиғилишининг 220-сонли баёнига асосан бино бузилиб, бўшаган ер майдонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девони ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Котибиятини жойлаштириш учун янгидан замонавий кўп қаватли бино қурилганлиги ва улар ушбу бинода фаолият олиб бораётганлиги, мазкур бинонинг манзили кадастр ҳужжатларига асосан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 19-уй этиб қайта белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 19 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан унинг Девони фаолиятини янада кучайтириш тўғрисида»ги 1444-IV/КҚ-274-IV-сонли Қўшма қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 10, 252-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), унинг ўринбосари ва Девонининг ходимлари учун тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан маблағлар ажратилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, техник хизмат ва хизмат кўрсатишни ташкил этувчи ходимларга (хўжалик мудири, хизмат хоналари фарроши ва ҳовли супурувчи) лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида устама тўланади.
5. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 ноябрь,
1415-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 10 ноябрь,
КҚ-261-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 10 ноябрда қабул қилинган 1415-V/КҚ-261-V-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 19 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан унинг Девони фаолиятини янада кучайтириш тўғрисида»ги 1444-IV/КҚ-274-IV-сонли Қўшма қарорига киритилаётган ўзгартириш
1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 19 октябрда қабул қилинган 1444-IV/КҚ-274-IV-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Девонининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

Иш юритувчи котиб

1

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг раҳбари

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

6

Қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўлими

5

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича Омбудсманнинг маслаҳатчиси

1

Бош ҳисобчи

1

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил сектори

2

Девонхона ва кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сектори

2

Хўжалик хизмати

4,5

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарғибот сектори

2

Кичик типография

1

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари

28

Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони — 30 нафар
Техник ходимларнинг сони — 23 нафар
Ёрдамчи ходимларнинг сони — 4,5 нафар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 19 октябрда қабул қилинган 1444-IV/КҚ-274-IV-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Девонининг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозимларнинг номланиши

Штат бирликлари сони

Ягона тариф сеткаси бўйича разряд

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

1

18

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ўринбосари

1

17

Омбудсман Девони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг раҳбари

1

18

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича Омбудсманнинг маслаҳатчиси

1

17

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

6

Бўлим бошлиғи

1

17

Бош маслаҳатчи

1

16

Мутахассис

4

13

Қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўлими

5

Бўлим бошлиғи

1

17

Бош маслаҳатчи

2

16

Мутахассис

2

13

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил сектори

2

Сектор мудири

1

17-3%

Бош маслаҳатчи

1

16

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сектори

2

Сектор мудири

1

17-3%

Етакчи маслаҳатчи

1

15

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарғибот сектори

2

Сектор мудири

1

17-3%

Мутахассис

1

13

Бош ҳисобчи

1

17

Девонхона ва кадрлар бўйича бош мутахассис

1

16

Иш юритувчи котиб

1

10

Кичик типография

1

Мутахассис

1

13

Хўжалик хизмати

4,5

Хўжалик мудири

1

10

Хизмат хоналари фарроши

3

4

Ҳовли супурувчи

0,5

4

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари

28

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари

14

15

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилларининг мутахассислари

14

13

Жами

57,5

».