Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 20 октябрдаги 286-сон буйруғи (рўйхат рақами 3089, 2018 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 10/18/3089/2222-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 5-банднинг
биринчи хатбошиси ва
36-банддаги «кадрлар бош бошқармаси бошлиғи» деган сўзлар «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
6-банддаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси» деган сўзлар «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
7-банддаги «Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (бўлими)» ва «Ўз хавфсизлиги» деган сўзлар тегишли равишда «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати» ва «Шахсий хавфсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Фарзандлари мактаб-интернатга ўқишга кириш истагида бўлган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамда ходимлар мазкур Низомнинг 10-бандидаги ариза ёки билдирги билан бирга номзод тўғрисидаги маълумотлар анкетасини ҳамда электрон шаклда номзоднинг рангли фотосуратини тақдим этади.
Номзоднинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Бунда, ишчи гуруҳ томонидан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиш орқали аниқланади.».
5. 15-банднинг
учинчи хатбошисидаги «ички ишлар бошқармаларининг кадрлар билан ишлаш бошқармаси (бўлими)» деган сўзлар «ички ишлар бошқармалари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6.
37-банддаги «Кадрлар бош бошқармаси» деган сўзлар «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.