1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.14.00 Судьялар малака ҳайъатлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Суд тузилиши]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини тубдан ошириш, очиқ ва шаффоф тартиб-таомиллар асосида суд органларини малакали кадрлар билан тўлдириш, аҳолининг суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқини самарали таъминлаш, суд мустақиллиги кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ қарор қиламан:
I. Мақсадлар
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти]
1. Қуйидагилар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг устувор мақсадлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.14.00 Судьялар малака ҳайъатлари]
(а) судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини ва суд мустақиллигига оид илғор халқаро стандартлар кенг жорий этилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.14.00 Судьялар малака ҳайъатлари]
(б) судьялар корпусини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, ушбу жараёнда судьялар ҳамжамияти органлари ролини ошириш ва уларнинг масъулият доирасини аниқ белгилаш;
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.14.00 Судьялар малака ҳайъатлари]
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.21.00 Ҳакамлик судлари]
(б) туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни аниқ мезонларга кўра судьялар орасида очиқ танлов асосида танлаш тартибини ўрнатиш;
(в) судьянинг касбий фаолиятини баҳолашда «ҳалоллик», «касбий лаёқатлилик» ва «судьялик одоби қоидаларига риоя этиш» талабларининг аниқ мезонларини қонун даражасида белгилаш.
3. Кенгаш ва Олий суднинг Кенгаш таркибини шакллантириш тартибини судьялар ҳамжамияти органларининг иштирокини ошириш орқали янада такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.21.00 Ҳакамлик судлари]
(а) Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига номзодлар тегишли суд судьялари малака ҳайъатлари томонидан тавсия этилиши. Бунда Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига, қоида тариқасида, судья сифатида камида 7 йил ишлаган судьялар номзоди кўрсатилиши мумкин;
(б) Кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи аъзолари таркибига номзодлар ҳуқуқ соҳасидаги илмий ва олий таълим ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан тавсия этилиши.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
4. Кенгаш Олий суд билан биргаликда уч ой муддатда Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари таркибини қуйидаги суд судьялари орасидан шакллантириш тартибини жорий этиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин:
(б) Судьялар олий малака ҳайъати — Олий суд судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзодлар бўйича.
6. Кенгаш ва Олий суднинг судьялар ҳамжамияти органларининг мустақиллигини ошириш мақсадида Кенгаш ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма йиғилишини ўтказиш тартибини бекор қилиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
7. Кенгаш раисига, унинг конституциявий мақомидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги ваколатлар берилсин:
(а) судьялар томонидан Судьялар одоби кодекси нормалари бузилган ёки манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатларда судьялар малака ҳайъатлари томонидан интизомий иш асоссиз тугатилган ёки тайинланган интизомий жазо судья содир этган қилмишга мос эмас деб топилган тақдирда, малака ҳайъатларининг тегишли қарорларини қайта кўриб чиқиш бўйича тақдимнома киритиш;
(б) Кенгашнинг тузилмаси ва штат жадвалини белгиланган штат бирликлари доирасида мустақил тасдиқлаш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
8. Кенгаш ваколатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик ва идоралар томонидан Кенгаш билан мажбурий тартибда келишиб олиниши белгилансин.
III. Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида очиқлик даражасини ошириш ва суд бошқарувини такомиллаштириш
9. 2025 йил 15 декабрга қадар Кенгашнинг расмий веб-сайтида қуйидагиларни очиқ эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилсин:
(а) суд тизимида мавжуд бўш раҳбарлик ва юқори турувчи судьялик лавозимларига оид маълумотлар ҳамда уларни эгаллаш учун танловда иштирок этиш тартиби;
(б) суд тизимида судьялик лавозимлари, шу жумладан, раҳбарлик ва юқори турувчи судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ҳамда тайинлаш бўйича барча босқичларга оид маълумотлар.
10. Кенгаш фаолиятига замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва ўрганиш жараёнини рақамлаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(а) судьялик лавозимларига номзодлардан ортиқча маълумотлар талаб этилишига чек қўйиш мақсадида «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси Кенгашнинг ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилинсин;
(б) судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолашда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш йўлга қўйилсин;
(в) судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича судьянинг касбига муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни такомиллаштириш чоралари кўрилсин;
(г) Кенгаш мажлисларида ёпиқ овоз бериш ва қарор қабул қилиш жараёнларига рақамли технологиялар жорий этилсин.
11. Кенгаш фаолиятининг самарадорлигини ошириш, замонавий рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча 4 та штат бирлиги ажратилсин.
12. Кенгаш умумий штат бирликларининг чекланган сони 32 та, шу жумладан, судьялик лавозимлари — 13 та, ижро аппарати ходимлари — 10 та, молия-хўжалик бўлими ходимлари — 6 та этиб белгилансин.
IV. Суд мустақиллиги кафолатларини кучайтириш
13. Кенгаш (Х. Ёдгоров), Олий суд (Б. Исламов) ва Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) уч ой муддатда қуйидагилар бўйича таҳлилий маълумотнома киритсин:
(а) адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонунчилик нормаларини суд мустақиллигига оид халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш;
(б) Кенгаш аъзоларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш борасидаги фаолиятига аралашганлик учун жиноий жавобгарлик чораларини белгилаш;
(в) судьялар ва суд ходимлари кунини белгилаш.
14. Кенгаш ва Олий суднинг судья мустақиллиги ва жавобгарлиги ўртасидаги мувозанатни таъминлаш мақсадида судьяга нисбатан интизомий жазо қўллаш тизимини шаффоф ва адолатли қилиш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
(а) судьяга нисбатан интизомий иш кўриб чиқишда унинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини тақдим этиш;
(в) интизомий жазо амалда бўлган вақтда юқори судьялик лавозимига тавсия этилмаслик;
(г) судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг аниқ мезонларини белгилаш.
V. Судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш ва илмий салоҳиятни ошириш
15. Судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида:
(а) Кенгашнинг Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилишда ҳар йили заруратга қараб Кенгаш томонидан хотин-қизлар учун квота белгилаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин;
(б) ташаббускор судьялар гуруҳи томонидан Ўзбекистон аёл судьялар ассоциациясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин.
16. Суд тизимида камида беш йиллик меҳнат тажрибасига ва илмий салоҳиятга эга судьялар қонунчиликда белгиланган тартибда Одил судлов академиясига профессор-ўқитувчи лавозимига тайинланганда Академиядаги фаолияти тугагандан сўнг унинг муқаддам ишлаган судьялик лавозимида ишни давом эттириши, бўш турган судьялик лавозими бўлмаган тақдирда, розилиги билан аввалгисига тенг бошқа судьялик лавозимига ўтказилиши белгилансин.
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
17. Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини янада ошириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6127-сон Фармони 8-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
19. Кенгаш (Х. Ёдгоров) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
20. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Судьялар олий кенгаши раиси Х.Б. Ёдгоров белгилансин.
21. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Н.Ж. Хакимова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 ноябрь,
ПФ-227-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-227-сон Фармонига ИЛОВА
Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини янада ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбирлар номланиши
Амалга ошириш шакли
Ижро муддати
Молиялаштириш манбалари
Масъул ижрочилар
I. Суд мустақиллигига оид илғор стандартларни жорий этиш ҳамда судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятини такомиллаштириш
1.
Судьяларни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартибини бекор қилиш ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартибини жорий этиш.
Қонун лойиҳаси
2026 йил март
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Олий суд
(Б. Исламов)
2.
Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи аъзолари лавозимига номзодларни тавсия этишнинг аниқ тартибини белгилаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил март
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Олий суд
(Б. Исламов)
3.
Кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи аъзолари лавозимига номзодларни тавсия этишнинг аниқ тартибини белгилаш.
Идоравий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил март
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров)
4.
Кенгаш таркибида суд тизимининг барча бўғинлари вакиллигини таъминлаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил март ойига қадар
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Олий суд
(Б. Исламов)
5.
Судьянинг касбий фаолиятини баҳолашда «ҳалоллик», «касбий лаёқатлилик» ва «судьялик одоби қоидаларига риоя этиш» мезонларининг аниқ талабларини қонун даражасида белгилаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил март
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Олий суд
(Б. Исламов)
6.
Судьяларнинг малака ҳайъатлари қарорларини қайта кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил апрель
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Олий суд
(Б. Исламов)
7.
Кенгаш ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма йиғилишларини ўтказиш тартибини бекор қилиш.
II. Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида очиқлик даражасини ошириш ва суд бошқарувини такомиллаштириш
9.
Кенгашнинг расмий веб-сайтида қуйидагиларни очиқ эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш:
(а) суд тизимида мавжуд бўш раҳбарлик ва юқори турувчи судьялик лавозимларига оид маълумотлар ҳамда уларни эгаллаш учун танловда иштирок этиш тартиби;
(б) суд тизимида судьялик лавозимлари, шу жумладан, раҳбарлик ва юқори турувчи судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш бўйича барча босқичларга оид маълумотлар.
Судьялар олий кенгаши томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар, идоравий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил март
-
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Худаяров),
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров)
III. Суд мустақиллиги кафолатларини кучайтириш ва Кенгаш фаолиятини рақамлаштириш
11.
Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонунчилик нормаларини суд мустақиллигига оид халқаро стандартлар асосида кўриб чиқиш.
Таҳлилий маълумотнома
2026 йил март ойига қадар
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Олий суд
(Б. Исламов),
Бош прокуратура
(Н. Йўлдошев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
12.
Кенгаш аъзоларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш борасидаги фаолиятига аралашганлик учун жиноий жавобгарлик чораларини белгилаш.
13.
Судьялар ва суд ходимлари кунини белгилаш.
14.
Судьяга нисбатан интизомий жазо қўллашнинг шаффоф ва адолатли тизимини жорий этиш.
Бунда:
(а) судьяга нисбатан интизомий иш кўриб чиқишда унинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини тақдим этиш;
(в) интизомий жазо амалда бўлган вақтда юқори судьялик лавозимига тавсия этилмаслик;
(г) судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг аниқ мезонларини белгилаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил март
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Олий суд
(Б. Исламов)
15.
«Рақамли ҳукумат» тизими Идоралараро интеграциялашув платформасида мавжуд маълумотларни Кенгашнинг ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 йил апрель
Ижрочилар маблағлари
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
«UZINFOCOM» МЧЖ
(Э. Гимранов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
16.
Судьялар фаолияти самарадорлигини сунъий интеллект ёрдамида баҳолашни йўлга қўйиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 йил апрель
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Олий суд
(Б. Исламов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов)
17.
Судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича судьянинг касбига муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни такомиллаштириш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 йил май
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Олий суд
(Б. Исламов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов)
IV. Судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш ва илмий салоҳиятни ошириш
18.
Одил судлов академиясининг судьялик касбига қайта тайёрлаш курсларига қабул қилишда ҳар йили заруратга қараб хотин-қизлар учун квота белгилаш.
Идоравий ҳужжат лойиҳаси
Доимий равишда
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров)
19.
Суд тизимида камида беш йиллик меҳнат тажрибаси ва илмий салоҳиятга эга судьяларни икки ўқув йили муддатига Одил судлов академиясига профессор-ўқитувчи лавозимига жалб этиш тартибини жорий этиш.
Ташкилий чора-тадбирлар,
идоравий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил март
-
Судьялар олий кенгаши
(Х. Ёдгоров),
Одил судлов академияси
(Ш. Абдуқодиров)
Изоҳ: «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирлар тегишли чора-тадбирнинг соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши, шунингдек, бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Бунда икки ёки ундан ортиқ чора-тадбирлар бирлаштирилган ҳолларда, ушбу масалаларнинг охирги бажариш муддати қўшма чора-тадбирларнинг бажарилиши учун белгиланган охирги муддат ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида «Йўл харитаси»да кўрсатилган тадбирлар мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 06/25/227/1064-сон)