Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 28 декабрдаги 508-сон буйруғи (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
18-банддаги ва 27-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «оширилган тўлов-контракт» деган сўзлар «қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
20-банддаги «50» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
3.
22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Контракт асосида ўқитиш учун тўлов ўқув йилининг қуйидаги муддатларида:
белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи — талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ҳамда иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим ташкилоти ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача;
белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.
Бунда, Давлат комиссияси томонидан мазкур бандда назарда тутилган тўловларни амалга ошириш муддатлари узайтирилиши мумкин.
Қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриент Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартларининг биринчи ўқув йили учун камида 50 фоизини бажаргандан сўнг олий таълим ташкилоти ректори (директори)нинг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.».
4. 24-банднинг
учинчи хатбошисидаги «Оширилган тўлов-контракт» деган сўзлар «Қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Бунда, қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинганлар биринчи курсда талабалар сафидан четлаштирилганда қайтариладиган тўлов миқдори ўқув йилининг охирига қадар қолган ойлар сонини тегишли ўқув йилига тасдиқланган ўқитишнинг қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорининг ўн иккидан бир қисмига кўпайтириш орқали аниқланади ва контрактнинг тегишли тарафи ёзма мурожаатига кўра қайтариб берилади.».
биринчи хатбошидаги «оширилган тўлов-контракт» деган сўзлар «қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«хорижий олий таълим ташкилотларида истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларни малакасини ошириш ва стажировка ўташларига;»;
ўн учинчи хатбошидаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 50-банднинг
ўн биринчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.