Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажариш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4756-сон
қарорига иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга қаратилган ўзгартириш киритилсин.
2. Мудофаа вазирлиги 1980 йил 10 октябрда Женева шаҳрида (Швейцария) имзоланган Оддий қуролнинг ҳаддан ташқари кўп зарар келтиради ёки барча нарсага баравар таъсир этади деб ҳисобланиши мумкин бўлган конкрет турлари қўлланилишини тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги конвенция бюджетига тўланадиган Ўзбекистон Республикасининг аъзолик бадали бўйича юзага келган қарздорликни, шунингдек, келгуси йиллар учун аъзолик бадалларини Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
1-илованинг 41-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: