1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КАБЕЛЬ, ЭФИР-КАБЕЛЬ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ ТЎҒРИСИДА ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 октябрда 1420-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўрсатувларни узатиш бўйича хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқиш, эгалик қилиш, тарқатиш, трансляция қилиш, тарқатиш, трансляция (ретрансляция) қилишда кабель, эфир-кабель телевидениеси соҳаларида фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қарор қиламиз: