1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда аҳолининг даромад манбаларини ошириш, ёшлар ва ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратиш, халқаро стандартлар асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тоифалари ва уларни бериш асосларини кенгайтириш, шунингдек, одам ўлимига сабаб бўлаётган қўпол қоидабузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда кенг жамоатчиликнинг 2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни, шунингдек, энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см3 гача бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларини (индивидуал ҳаракатланиш воситалари бундан мустасно) бошқариш учун миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида «А1» кичик тоифани жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
а) «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларга ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқи берилади. Бунда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
талабгорлар ўзларининг ихтиёрига кўра ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёхуд мустақил тайёрланиши мумкин бўлади;
миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорлардан ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастури бўйича ўқишни тугатгани ҳақида гувоҳнома талаб этилмайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
б) «А», «B», «C», «D» тоифадаги автомототранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини тўғридан-тўғри бошқариш ҳуқуқига эга бўлади;
в) «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий имтиҳонда 20 та электрон (анимацион) тест саволларидан камида 16 тасига тўғри жавоб берган ҳайдовчиликка номзодлар «назарий имтиҳонни топширган» деб ҳисобланади ва амалий имтиҳонга қўйилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
г) имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга «А1» кичик тоифага кирадиган транспорт воситаларини бошқаришга рухсат берилганлиги тўғрисида маълумот акс этган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 февралдан бошлаб «А» ва «B» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун талабгорлар ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади. Бунда:
талабгорлар ўз ихтиёрига кўра назарий билимларни олиш учун ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқийди ёхуд мустақил тайёрланади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича давлат ва нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларда тўлиқ қатнашади;
талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларда тўлиқ қатнашгандан сўнг транспорт воситаларини бошқариш кўникмаларини баҳолашнинг ижобий натижаларига асосан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топширади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
талабгорларнинг ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастурининг амалий машғулотлардаги ўқишни тугатгани ҳақидаги маълумотнома электрон тарзда шакллантирилади;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
«А» ва «B» тоифадаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатга олиш тартиби бекор қилинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
икки ой муддатда «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун амалий имтиҳонларни ўтказиш, шунингдек, транспорт воситасига қўйиладиган талабларни ҳамда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун ўқитиш ва имтиҳонларни топшириш бўйича алоҳида тартибни белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
уч ой муддатда Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Йўл ҳаракати қоидалари, транспортни бошқариш хавфсизлиги ва бошқа йўналишлар бўйича зарур билим ва кўникмаларни шакллантиришга кўмаклашувчи электрон ўқув материалларини ишлаб чиқсин ва улардан барча хоҳловчилар учун очиқ фойдаланиш имкониятини яратсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.11.00 Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган тегишли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима баллари ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
жарима балларини транспорт воситасининг мулкдори ва мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда (ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси) фойдаланувчи бошқа ҳайдовчиларга тақсимлаш тартиби жорий этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.11.00 Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
б) 2026 йил 1 мартга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун уларга жарима балларини ҳисоблашнинг «E-jarimaball» модулида ушбу қарор талаблари асосида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган тегишли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима балларини қўшиб ҳисоблаш имкониятини яратсин;
в) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 6 майдаги 296-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Мазкур банддаги ўзгартириш ва қўшимчалар 2026 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 октябрь,
676-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 6 майдаги 296-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Бунда Кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун асосий жазо билан бирга ушбу Низомда белгиланган тартибда жарима баллари ҳисобланади»;
5-банддан «фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.
қуйидаги мазмундаги 51 ва 52-бандлар билан тўлдирилсин:
«51. Жарима баллари, Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳолати:
а) Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида транспорт воситаларини бевосита бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан;
б) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган Кодексда назарда тутилган тегишли қоидабузарликлар учун расмийлаштирилган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар асосида транспорт воситасининг мулкдори ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахсга нисбатан ҳисобланади.
52. Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда жарима баллари ҳисобланадиган ҳайдовчининг шахси қуйидаги тартибда аниқланади:
а) транспорт воситасининг мулкдори (жисмоний ва юридик шахс) томонидан:
жисмоний шахс ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланувчи бошқа ҳайдовчига ёки юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсига топширилгани тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориш учун тегишли ахборот тизимларида шахсий электрон кабинет очилади;
бошқа ҳайдовчи тўғрисидаги маълумотлар ушбу ҳайдовчига транспорт воситаси бошқариш учун топширилишидан олдин шахсий электрон кабинетига киритилади;
транспорт воситасини амалда бошқариш учун қабул қилган ҳайдовчи томонидан мазкур маълумотлар тасдиқланади;
б) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима баллари ҳисобланадиган (қоидабузарлик содир этган) ҳайдовчи тўғрисидаги аниқ маълумот мавжуд бўлмаган (шахсий электрон кабинет орқали тасдиқланмаган) ҳолатларда жарима баллари мазкур қоидабузарлик содир этилган транспорт воситасининг мулкдорига нисбатан (унда ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлса) қўлланилади;
в) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима баллари ҳисобланадиган (қоидабузарлик содир этган) ҳайдовчининг шахси тўғрисидаги аниқ маълумот мавжуд бўлмаган (шахсий электрон кабинет орқали тасдиқланмаган), шунингдек, мулкдорига нисбатан жарима балларини қўллаш имконсиз (ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлмаса) бўлган транспорт воситаларида содир этилган қоидабузарликлар учун ҳисобланадиган жарима баллари йиғиндиси 12 баллдан ошганда, мазкур транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштириш орқали вақтинча ушлаб турилади»;