toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 10 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 1 августда маъқулланган
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида низоларни судгача ҳал қилишнинг юқори самарали, муқобил замонавий йўналишларини кенг жорий этишга эътибор қаратилмоқда.
Иқтисодиётга хорижий инвесторларни жалб этишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилишни ёки суд муҳокамасининг ҳар қандай босқичида низолашаётган тарафлар учун ўзаро келишувга ва мақбул ечимни топишга эришишни таъминловчи механизмларни ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этади.
Мазкур Қонунда медиация тартиб-таомилларини қўллаш учун рағбатлантирувчи нормалар, медиаторларга оид талабларни ва медиатив келишувларни бажариш қоидалари низоларни муқобил ҳал этиш механизмларидан бири сифатида белгиланмоқда.
Ушбу Қонун фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларни самарали ва тезкор равишда ҳал этишга, медиация тартиб-таомилларининг ҳамма жойда қўлланилишини рағбатлантириш орқали судлардаги юкламани мақбуллаштиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2006 йил, № 9, 498-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда; 2024 йил, № 10, 1076-модда, № 12, 1286-модда) 611-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нотариус «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда медиатор вазифасини бажаришга ҳақли».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 8, 469-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 199-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 970-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 5, 316-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда; 2025 йил, № 4, 515-модда) 76-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
учинчи қисм қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Ота-она боладан алоҳида яшайдиган отанинг (онанинг) ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби тўғрисида ёзма равишда келишув тузишга ҳақлидир. Бу борадаги низо ота-онанинг (ёки улардан бирининг) талабига биноан судга мурожаат қилингунига қадар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиниши мумкин.
Агар ота-она келиша олмаса, низо ота-онанинг (ёки улардан бирининг) талабига биноан суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади. Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота-онага нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади. Суднинг ҳал қилув қарори қасддан бажарилмаган тақдирда суд боладан алоҳида яшаётган отанинг (онанинг) талабига биноан боланинг манфаатларини ва фикрини ҳисобга олган ҳолда болани унга бериш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин»;
тўртинчи қисм бешинчи қисм деб ҳисоблансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 7, 389-модда, № 8, 469-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар; 2022 йил, № 4, 337-модда, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 827-модда, № 10, 1073-модда; 2025 йил, № 4, 522-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 7-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақалари»;
2) 27-модда биринчи қисмининг 2-банди «ҳакамлик судининг қарорларини» деган сўзлардан кейин «ёки медиатив келишувни» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1007-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 827-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 3, 373-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 1-модданинг иккинчи қисми «ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларни» деган сўзлардан кейин «медиатив келишувни ижрога қаратиш билан боғлиқ ишларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 26-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар»;
3) 124-модда қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51) суднинг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса»;
4) 194-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51) суднинг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса»;
5) II бўлим 4-кичик бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-кичик бўлим. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ бўлган ишларни, шунингдек медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш»;
6) 38-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38-боб. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ бўлган ишларни юритишнинг умумий қоидалари»;
7) II бўлимнинг 4-кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 401-боб билан тўлдирилсин:
«401-боб. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш
3581-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришнинг умумий қоидалари
Медиатив келишув тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, уни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш медиатив келишув тузган тарафнинг аризасига биноан кўриб чиқилади.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тараф яшайдиган жойдаги ёки турган жойдаги ёхуд, агар медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тараф яшайдиган жой ёки турган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги судга берилади.
3582-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида берилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) медиатив келишув тузган тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили), шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги талаб.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) медиатив келишувнинг асли ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;
2) белгиланган тартибда ҳамда миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тарафларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга берилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган ариза мустасно.
Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишув тузган тарафнинг вакили томонидан берилган бўлса, унга ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 3581-моддасида назарда тутилган талаблар, шунингдек ушбу модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, судья бундай аризани ушбу Кодекснинг 195-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича қайтаради.
3583-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд медиатив келишув тузган тарафларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 3584-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигини ёхуд бажарилмаганлигини аниқлайди.
Суд аризани суд мажлисида кўриб чиқаётганда медиатив келишувни тузишга сабаб бўлган низони мазмунан кўриб чиқишга ҳақли эмас.
3584-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади, агар:
медиатив келишув қонунчиликка зид бўлса;
медиатив келишувнинг ижро этилиши талаб қилинаётган шартлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса;
медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса;
медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилган бўлса, бундан ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилган ва тикланган ҳоллар мустасно.
Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш рад этилган бўлса, медиатив келишувни тузган тарафлар бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судга мурожаат этиши мумкин.
3585-модда. Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза бўйича ажрими
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ушбу Кодексда ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга кўра ажрим чиқаради.
Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ёки медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:
1) медиатив келишув тузган тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи);
2) медиатив келишув тўғрисидаги маълумотлар;
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ёки ижро варақаси беришни рад этиш учун кўрсатма.
Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши лозим.
Суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 3, 373-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 25-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 42-банд билан тўлдирилсин:
«42) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин;
«Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тараф давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ёки, агар у давлат рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади»;
олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлари тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
3) 110-модда қуйидаги мазмундаги 32-банд билан тўлдирилсин:
«32) суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса»;
4) 154-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 52-банд билан тўлдирилсин:
«52) суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса»;
5) қуйидаги мазмундаги 292-боб билан тўлдирилсин:
«292-боб. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш
23210-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришнинг умумий қоидалари
Ушбу бобда белгиланган қоидалар медиатив келишув тузган тарафларнинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади.
Медиатив келишув тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш медиатив келишув тузган манфаатдор тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
23211-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида берилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;
2) медиатив келишув тузган тарафларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги талаб.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) медиатив келишувнинг асли ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;
2) белгиланган тартибда ҳамда миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси медиатив келишувнинг бошқа тарафига топширилганлиги ҳақидаги хабарнома ёки унинг юборилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишув тузган манфаатдор тарафнинг вакили томонидан берилган бўлса, унга ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат иқтисодий суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган тақдирда, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилади.
Ушбу Кодекс 37-моддасининг олтинчи қисмида, ушбу модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган, шунингдек ариза олти ойлик муддат тугагач берилган ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаган тақдирда, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
23212-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Иқтисодий суд медиатив келишув тузган тарафларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 23213-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигини ёхуд бажарилмаганлигини аниқлайди.
Иқтисодий суд аризани суд мажлисида кўриб чиқаётганда медиатив келишувни тузишга сабаб бўлган низони мазмунан кўриб чиқишга ҳақли эмас.
23213-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади, агар:
медиатив келишув қонунчиликка зид бўлса;
медиатив келишувнинг ижроси талаб этилаётган шартлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса;
медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса;
медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилган бўлса, бундан ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилган ва тикланган ҳоллар мустасно.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш рад этилган бўлса, медиатив келишувни тузган тарафлар бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича иқтисодий судга мурожаат этиши мумкин.
23214-модда. Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш бўйича ажрими
Иқтисодий суд медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради.
Иқтисодий суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ёки медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:
1) медиатив келишувни тузган тарафларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
2) медиатив келишув тўғрисидаги маълумотлар;
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ёки ижро варақаси беришни рад этиш учун кўрсатма.
Иқтисодий суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши лозим.
Иқтисодий суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин»;
6) 334-модданинг иккинчи қисми «ижро варақасини бериш» деган сўзлардан кейин «медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 июлда қабул қилинган «Медиация тўғрисида»ги ЎРҚ-482-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 427-модда; 2019 йил № 7, 389-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан, мижоз ва банк (кредит ташкилотлари) ўртасидаги муносабатлардан, суғурта шартномасидан юзага келадиган муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга, меҳнат ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади»;
2) қуйидаги мазмундаги 11-боб билан тўлдирилсин:
«11-боб. Медиация соҳасини тартибга солиш
91-модда. Медиация соҳасидаги ваколатли давлат органи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги медиация соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
ўз ваколатлари доирасида медиацияга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
Медиаторларнинг касб этикаси қоидаларини тасдиқлайди;
Медиаторнинг касбий малакасини ошириш тартибини ҳамда медиаторларни тайёрлаш дастурларини тасдиқлайди;
медиаторлар томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш тартибини белгилайди ва статистика маълумотларини таҳлил қилади;
Медиаторлар реестрига киритиш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартибини тасдиқлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссиялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Медиаторлар олий малака комиссияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди.
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
92-модда. Медиаторлар малака комиссиялари
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссиялари (бундан буён матнда малака комиссиялари деб юритилади) Медиаторлар реестрига киритиш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш ва медиаторларнинг интизомий жавобгарлиги билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш мақсадида тузилади.
Малака комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан етти нафар аъзодан иборат бўлган таркибда тузилади.
Малака комиссияларининг қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш, шунингдек малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Медиаторлар олий малака комиссияси (бундан буён матнда Олий малака комиссияси деб юритилади) тузилади.
Олий малака комиссияси адлия вазирининг буйруғи билан тўққиз нафар аъзодан иборат бўлган таркибда тузилади.
Малака комиссиялари ва Олий малака комиссияси таркибига келишувга кўра медиаторлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, адлия органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқ соҳасида тажрибага эга бўлган ходимлари жалб этилади.
93-модда. Медиаторлар реестрини юритиш
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Медиаторлар реестри юритилади, мазкур реестр уларнинг расмий веб-сайтларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Шахснинг малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтиши (бундан нотариуслар ва адвокатлар мустасно) уни Медиаторлар реестрига киритиш учун асос бўлади.
Медиаторлар реестрида қуйидагилар бўлиши керак:
медиаторнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
медиатор билан алоқа боғлаш учун унинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар;
медиаторнинг маълумоти (мутахассислиги);
медиатор ихтисослашган медиация соҳаси;
медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил;
медиаторнинг фаолияти тўхтатиб турилганлиги, тикланганлиги ёки медиатор реестрдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар»;
3) 12-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Олий маълумотга эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, малака имтиҳонини топширган ва Медиаторлар реестрига киритилган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасида медиаторлик фаолиятини амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасида адвокат ёки нотариус мақомига эга бўлган шахсларнинг малака имтиҳонини топшириши талаб этилмайди.
Қуйидагилар медиатор бўлиши мумкин эмас:
давлат хизматида турган шахс, бундан педагогик, илмий, ижодий, нотариал фаолият билан шуғулланувчи шахс мустасно;
муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс;
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс.
Медиаторнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди»;
4) қуйидаги мазмундаги 121-модда билан тўлдирилсин:
«121-модда. Медиаторлар реестрига киритиш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш
Олий маълумотга эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, Медиаторлар реестрига кириш истагини билдирган шахс малака комиссияларида малака имтиҳонини топшириши шарт. Малака имтиҳони саволлари медиаторларни тайёрлаш дастури асосида ўқитилган мавзулар доирасида бўлади.
Малака имтиҳонини топшира олмаган талабгор уни такроран топширишга камида уч ой ўтгач қўйилади»;
номидаги «ва жавобгарлиги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«қонунчилик ҳужжатлари талабларига ва Медиаторнинг касб этикаси қоидаларига риоя этиши;
ўз билимларини доимий равишда такомиллаштириб бориши, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда уч йилда камида бир марта касбий малакасини ошириши, бундан нотариус ва адвокат мақомига эга бўлган медиаторлар мустасно»;
иккинчи — бешинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ва намунада статистик маълумотларни тақдим этиб бориши»;
еттинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
6) қуйидаги мазмундаги 131-модда билан тўлдирилсин:
«131-модда. Медиаторнинг жавобгарлиги
Медиатор томонидан медиация тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Медиаторнинг касб этикаси қоидалари бузилганлиги унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилишига сабаб бўлади.
Интизомий иш юритиш малака комиссияларининг қарори билан қўзғатилади.
Интизомий иш юритишни қўзғатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
медиатор томонидан медиация тўғрисидаги қонунчилик талабларининг, Медиаторнинг касб этикаси қоидаларининг бузилиши ҳоллари;
суднинг медиаторга нисбатан чиқарган хусусий ажрими.
Интизомий иш юритишни кўриб чиқиш натижаларига кўра медиаторга нисбатан малака комиссиялари томонидан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
огоҳлантириш;
медиатор фаолиятини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш;
медиаторни Медиаторлар реестридан чиқариш.
Медиаторга нисбатан интизомий жазо чораси ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан, давом этаётган хатти-ҳаракатларда эса улар аниқланган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Агар нотариус ёки адвокат мақомига эга бўлган медиатор айни бир ножўя хатти-ҳаракат учун нотариат ёки адвокатура тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилган бўлса, медиаторга нисбатан интизомий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмайди.
Медиатор медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижасида етказилган зарар учун қонунчиликда белгиланган тартибда тарафлар олдида жавобгар бўлади»;
7) 14-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14-модда. Медиаторнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тиклаш
Медиаторнинг фаолиятини тўхтатиб туриш медиатор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан эътиборан ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд уни реабилитация қилувчи асосларга биноан жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар, медиаторни реестрга киритган адлия органининг қарори билан амалга оширилади.
Медиаторнинг фаолияти медиаторни реестрга киритган адлия органи томонидан медиаторнинг ўз аризасига кўра олти ойгача муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Медиация тўғрисидаги қонунчилик талаблари ёки Медиаторнинг касб этикаси қоидалари бузилганлиги аниқланганда медиаторнинг фаолияти малака комиссияларининг ёки Олий малака комиссиясининг қарори билан олти ойгача муддатга тўхтатиб турилади.
Медиаторнинг фаолиятини тўхтатиб туриш муддати тугагач ёки ушбу модданинг биринчи қисмига асосан медиаторнинг фаолиятини тўхтатиб туриш асослари бартараф этилганидан кейин медиаторнинг фаолияти медиаторни реестрга киритган адлия органининг қарори билан тикланади»;
8) 2-боб қуйидаги мазмундаги 141-модда билан тўлдирилсин:
«141-модда. Медиаторлар реестридан чиқариш
Медиатор Медиаторлар реестридан уни реестрга киритган адлия органи томонидан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
ўз аризасига кўра;
вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;
муомала лаёқати чекланганда ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
суднинг шахсни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;
суднинг медиаторни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
давлат хизматига кирганда, бундан педагогик, илмий, ижодий ва нотариал фаолият мустасно;
медиатор томонидан медиация тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Медиаторнинг касб этикаси қоидалари бузилганлиги туфайли малака комиссияларининг ёки Олий малака комиссиясининг қарорига асосан»;
учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан алмаштирилсин:
«Медиация низони кўриб чиқишга ваколатли органда, ҳакамлик судида ва арбитражда низони кўриш жараёнида ҳам уларнинг қарорлари қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин»;
бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонунда назарда тутилган ҳолларда, тарафлар томонидан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув низони кўриб чиқишга ваколатли органга тақдим этилганда мазкур орган ишнинг муҳокамасини қолдириб, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун муддат тайинлайди»;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд муҳокамаси жараёнида, низони ваколатли органда кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиатив келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли органнинг иш юритувида турган бўлса, дарҳол ўша судга ёки ваколатли органга юборилади»;
биринчи қисмидаги «Профессионал асосдаги медиаторнинг» деган сўзлар «Медиаторнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи қисмлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Медиатив келишувда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
медиатив келишув тарафларининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили), шунингдек, агар медиатив келишув вакил томонидан тузилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
медиатив келишув тарафларининг келишувни бажариш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
медиатив келишув тарафлари томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари.
Медиатив келишув келишувнинг тарафлари томонидан имзоланган ва медиатор томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.
Қуйидагиларни назарда тутувчи медиатив келишувни тузишга йўл қўйилмайди:
1) агар унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса;
2) агар унинг шартлари медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қилса ёки дахл қилиши мумкин бўлса»;
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида ижро этиладиган медиатив келишувлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак»;
13) 3-боб қуйидаги мазмундаги 291-модда билан тўлдирилсин:
«291-модда. Медиатив келишувни ижро этиш
Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ва муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилади.
Медиатив келишув ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, тарафлар медиатив келишувни мажбурий ижрога қаратишни сўраб судга мурожаат этишга ҳақли».
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) 149-моддаси учинчи қисмининг учинчи хатбошиси «солиқ маслаҳатчиси» деган сўзлардан кейин «ва медиатор» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519-модда, № 5, 648-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1-банди «ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан» деган сўзлардан кейин «медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2-банди «ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар бўйича иқтисодий суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан» деган сўзлардан кейин «медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар бўйича иқтисодий суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
1-банди қуйидаги мазмундаги «к1» кичик банд билан тўлдирилсин:

«

к1) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан

 — БҲМнинг 2 баравари

»;

2-банди қуйидаги мазмундаги «ж1» кичик банд билан тўлдирилсин:

«

ж1) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан

 — БҲМнинг 2 баравари

».

9-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 октябрь,
ЎРҚ-1089-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)