Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПФ-129-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 21 ноябрдаги 2-2022-сон буйруғи (рўйхат рақами 3407, 2022 йил 28 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022-y., 10/22/3407/1127-сон) билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш
услубиятига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
1. 1-банднинг
иккинчи хатбошиси «баҳолашнинг алоҳида тартиби белгиланган давлат органларидаги лавозимларга» деган сўзлардан кейин «, шунингек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги лавозимларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 2-банднинг
ўн бешинчи ва
ўн олтинчи хатбошиларидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар «Бошқарув самарадорлиги агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар «Бошқарув самарадорлиги агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
4-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар «Бошқарув самарадорлиги агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 8-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар «Бошқарув самарадорлиги агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 9-банднинг
биринчи хатбошисидан «, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида Ахборот-таҳлил гуруҳлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
7.
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмаларида давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.».
9.
37-банддаги «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар «Бошқарув самарадорлиги агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10.
2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.