1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.25.00 Саноатнинг бошқа соҳалари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда аҳолининг юқори сифатли маҳаллий заргарлик буюмларига бўлган талабини қондириш мақсадида қарор қиламан:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги ПҚ-452-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ қимматбаҳо металларни биржа савдолари ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотишда бериладиган чегирмаларнинг амал қилиш муддати 2029 йил 1 февралга қадар узайтирилсин.
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 февралдан бошлаб ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча мезонлар инобатга олинади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
(а) яратилган янги иш ўринларига ишга қабул қилинган заргарлар (МХСК — 08 бўйича коди — 7313) билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилгани ва уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисоблангани ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқлангани;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
(б) заргарлик марказларида камида бир ой давомида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъекти бўлиши.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида олтин сотиш ҳажмларини ошириш чораларини кўрсин.
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 октябрь,
ПҚ-303-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 07/25/303/0940-сон)