1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида ҳаётий қизиқишларини шакллантиришни рағбатлантириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш орқали мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг қўшимча механизмларини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
I. Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
1. 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими (кейинги ўринларда — махсус солиқ режими) жорий этилсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
(а) 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
(б) Ўзбекистон Республикасидаги махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
4.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.03.00 Уй-жой биносини ижарага олиш]
2. Белгилансинки, махсус солиқ режими доирасида тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами 30 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар улар мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турар жой кўчмас мулк объектига эга бўлганда Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
3. Махсус солиқ режими вояга етган ҳар бир яқин қариндош учун 10 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўланганда мазкур Фармоннинг 2-бандида кўрсатилган чет эл фуқароларининг яқин қариндошларига нисбатан ҳам татбиқ этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
4. Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва Солиқ қўмитаси унинг ишчи органи этиб белгилансин.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
(а) чет эл фуқаролари махсус солиқ режимини олиш учун Комиссияга Солиқ қўмитаси орқали мурожаат қилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
(б) чет эл фуқароларининг мурожаатлари Комиссия томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва натижалари бўйича махсус солиқ режимини тақдим этиш ёки уни тақдим этишни рад қилиш бўйича қарор қабул қилинади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
(в) Комиссиянинг махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича қарорини олган чет эл фуқаролари махсус ваколатли тижорат банкига банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржага крипто-ҳамён очиш бўйича мурожаат қилади ва махсус йиғимни тўлайди;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.11.00 Юридик, жисмоний шахслар ва банклар ўртасидаги операциялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
(г) махсус солиқ режими тақдим этилган мижозларнинг банк ҳисобварағи ёки крипто-ҳамёнига маблағларни кирим қилиш махсус ваколатли тижорат банклари ёки крипто-биржалар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар ва хавф-хатарларни баҳолаш натижалари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши;
4.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.03.00 Уй-жой биносини ижарага олиш;
5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
6. Белгилаб қўйилсинки, махсус йиғим тўлаган мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва уларнинг яқин қариндошлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи (уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жой кўчмас мулк объекти) бўйича 5 йилгача муддатга ариза ва махсус йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида бир кун муддатда рўйхатдан ўтказилади.
II. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
7. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Махсус солиқ режимини тақдим этиш тартибини тасдиқласин:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар]
(а) чет эл фуқароларининг махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича аризаларини кўриб чиқиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш;
(б) махсус солиқ режими тақдим этиладиган талабгорларга қўйиладиган талаблар;
(в) чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш муддати, уни узайтириш ёки муддатидан олдин бекор қилиш асослари.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
8. Ички ишлар вазирлиги чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш бўйича мазкур Фармоннинг 6-бандида назарда тутилган тартибга сўзсиз амал қилинишини таъминласин.
9. Қуйидагилар бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
(а) Марказий банк — махсус ваколатли тижорат банклари;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
(б) Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги — махсус ваколатли крипто-биржалар рўйхатларини тасдиқласин, уларни ўз расмий веб-сайтларида эълон қилсин ва Солиқ қўмитасига тақдим этсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
10. Солиқ қўмитаси:
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
(б) 2026 йил 1 январга қадар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
(i) махсус ваколатли тижорат банклари ва махсус ваколатли крипто-биржалар тўғрисидаги маълумотлар ва махсус йиғимни тўлаш бўйича тўлов реквизитлари ўз расмий веб-сайти ва бошқа ахборот ресурсларида эълон қилинишини;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(ii) махсус солиқ режимини олиш бўйича чет эл фуқароларининг аризаларини қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича ахборот тизими жорий этилишини таъминласин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
12. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 октябрь,
ПФ-180-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-180-сон Фармонига ИЛОВА
Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш комиссияси
ТАРКИБИ
Ж.А. Қўчқоров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Комиссия раиси
Д.Р. Ли
—
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори, Комиссия раиси ўринбосари
Н.Н. Сайдуллаев
—
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари
Ш.Д. Кудбиев
—
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси, Комиссиянинг ишчи органи раҳбари
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 06/25/180/0899-сон)