1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.04 Жамоат фондлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
таянч пунктларининг мавжуд мол-мулкини белгиланган тартибда Фонднинг ҳудудий филиалларига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари инобатга олинсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.06 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш]
2. Фондга Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда жойларда, айниқса олис ва чекка ҳудудларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини оширишни янада яхшилаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.06 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш]
репродуктив ёшдаги аёллар ва болалар орасида касалланишни камайтиришга ҳамда уларни соғломлаштиришга йўналтирилган «Соғлом аёл ва бола ойлиги»ни йилига икки маротаба ташкил этиш;
бемор аёллар ва ногиронлиги бўлган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш ҳамда уларни соғломлаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airports» АЖ Фонднинг мурожаатига асосан «Реасе Village International» халқаро ташкилоти томонидан бемор болаларни ташиш учун буюртма қилинган ҳаво кемасини қабул қилиш ва жўнатишда аэронавигация ва ер усти аэропорт хизматлари учун йиғим ва тўловлардан озод этишни (ёқилғи учун тўлов бундан мустасно), шунингдек, бемор болалар ва уларни кузатиб борувчи шифокорларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг «CIP» залидан бепул ўтишларини ташкил этсин.
4. Адлия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда Фондга унинг туман (шаҳар) таянч пунктларини белгиланган тартибда тугатиш ишларини ташкил этишда амалий кўмак кўрсатсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 октябрь,
626-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 626-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига илованинг 1-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 4-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 09/25/626/0898-сон)