1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3593-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 ноябрдаги 191-сон буйруғи (рўйхат рақами 3593, 2024 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3593/1084-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»гаиловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 август,
282-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 282-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-иловадаги 0860 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар» ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги ҳисобварақ билан тўлдирилсин:
«
0870
Оператив ижарага олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар
«34. Молиявий ижара асосида келиб тушган ва капитал қўйилмаларни талаб этмайдиган объектлар 0310 «Молиявий ижарага олинган асосий воситалар» ҳисобварағининг дебети ва 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.»;
2) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган объектни ижарачининг мулкига ўтиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) ижарага олинган объектнинг қиймати асосий воситалар таркибига ўтказилиши:
дебет 0100 асосий воситаларнинг турлари бўйича;
кредит 0310 «Молиявий ижарага олинган асосий воситалар»;
кредит 0112 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштириш» ҳисобварақлари;
б) эскириш суммаларини ўтказилиши:
дебет 0299 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши»;
дебет 0212 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»;
кредит 0200 асосий воситаларнинг турлари бўйича эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлари.
38. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган объектлар ижарага берувчига қайтарилганда бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:
а) бошланғич қийматига:
дебет 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»;
кредит 0310 «Молиявий ижарага олинган асосий воситалар»;
кредит 0112 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштириш» ҳисобварақлари;
б) эскириш суммасига:
дебет 0299 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши»;
дебет 0212 «Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»;
г) ижарачи томонидан амалга оширилган молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:
дебет 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»;
кредит материалларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6500) ва бошқа тегишли ҳисобварақлари;
ҳ) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш натижасида:
«40. Молиявий ижара (Лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (0300) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Ҳисобварақларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Молиявий ижара объектини актив (капитал қўйилмалар талаб этилганда) ва мажбурият сифатида тан олиниши
0890
7910
2.
Молиявий ижара объектини мақсадли фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммаси
0890
мажбуриятларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ва бошқа тегишли ҳисобварақлар
3.
Молиявий ижара объектини бошланғич қиймат бўйича фойдаланишга топшириш
11) 400-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган ташкилотлар жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг дебетида ва 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.»;
12) 418-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган ташкилотлар жорий ҳисобот даврида ҳисобланган даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг дебетида ва 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3593-1/0872-сон)