Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг
Бюджет,
Солиқ ва Божхона
кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сон
Фармони ва 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
333-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«333. Давлат солиқ хизмати органи ахборот тизимидан «ЎРИМВ» АТга электрон тарзда юборилган маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон топшириқнома бир иш куни мобайнида «ЎРИМВ» АТда инсон омилисиз автоматик равишда маъқулланади ва ижрога қабул қилинади.».
«Бунда «УзАСБО» ДМга уланган солиқлардан ташқари тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш учун топшириқномани электрон рақамли имзо билан имзолаган ҳолда электрон равишда «ЎРИМВ» АТга юборишлари мумкин ҳамда мазкур топшириқнома бир иш куни мобайнида «ЎРИМВ» АТда инсон омилисиз автоматик тарзда маъқулланади ва ижрога қабул қилинади.».
4.
342-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«342. Маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган давлат божини қайтариш бўйича суд қарори (ажрими, буйруғи) мавжуд бўлганда, ваколатли орган томонидан топшириқнома электрон рақамли имзо билан имзолаган ҳолда, электрон равишда «ЎРИМВ» АТга юборилади ҳамда мазкур топшириқнома бир иш куни мобайнида «ЎРИМВ» АТда инсон омилисиз автоматик тарзда маъқулланади ва ижрога қабул қилинади.
Электрон топшириқнома тузишнинг имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, топшириқномалар ёки суд қарори (ажрими, буйруғи) ваколатли органнинг ёзма мурожаатига асосан тегишли ғазначилик хизмати бўлимларига қоғоз шаклида юборилиши мумкин.
Бунда, ғазначилик хизмати бўлимлари топшириқнома ёки суд қарори (ажрими, буйруғи) қоғоз шаклида тақдим қилинганидан сўнг, бир иш куни мобайнида ушбу ҳужжатларда кўрсатилган тўловчининг реквизитлари ва суммаларни «ЎРИМВ» АТдаги маълумотлар билан солиштирадилар. Барча маълумотлар ўзаро мувофиқ бўлганида тақдим этилган топшириқнома ёки суд қарори (ажрими, буйруғи) маблағларни уларда кўрсатилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан қайтариш ёки ҳисобга олиш учун тегишли ғазначилик хизмати бўлимлари томонидан ижрога қабул қилинади.».