Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида
Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда академик ўзлаштиришда юқори натижаларни қайд этган билимли ва иқтидорли талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура);
1. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
2. Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси педагогика йўналишидаги ҳар бир олий таълим ташкилотининг бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган бир нафар охирги икки курс талабасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонида белгиланган талаблар асосида тайинлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-555-сон Фармонигаиловага мувофиқ педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясини таъсис этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 сентябрь,
ПФ-162-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 сентябрдаги ПФ-162-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-555-сон Фармонига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар