toggle_night_mode
Ҳужжат 10.09.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
қарори
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2858-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-147-сон «Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Меҳнат вазирлигининг 2017 йил 17 январдаги 1-мб, 3-қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 2858, 2017 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 7-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидан «унитар корхоналар,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Миллий статистика қўмитаси раиси Б. ҲАМРАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 август,
3-мб-сон
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 август,
6497-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2025 й., 10/25/2858-2/0815-сон)