Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-147-сон «Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Меҳнат вазирлигининг 2017 йил 17 январдаги 1-мб, 3-қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 2858, 2017 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 7-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг
3-бандидан «унитар корхоналар,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.