Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сон «Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 12 июль 7-мҳ, 52-сон қарори (рўйхат рақами 2820, 2016 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 383-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«17. Умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модули орқали камбағал деб эътироф этилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда, биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки ҳар иккисига ногиронликнинг I ёхуд II гуруҳи белгиланган кам таъминланган ёки камбағал оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган ёки камбағал оила фарзандларига имтиёз берилади.
18. Тўловдан озод қилинадиган ўқувчилар рўйхати кам таъминланган ёки камбағал оилаларнинг фарзандлари учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали берилган оила кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали берилган шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси эканлиги ҳақидаги маълумотнома (оиланинг камбағал деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар)га асосан шакллантирилади.».
2.
19 ва
20-бандлар «кам таъминланган» деган сўзлардан кейин «ёки камбағал деб эътироф этилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.