1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.01.00 Умумий қоидалар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.01.00 Умумий қоидалар;
5.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.01 Ер участкасига мулк ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.03.00, 03.08.04.00 га қаранг);
6.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
3.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ УЛАР ЖОЙЛАШГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИ БИЛАН БИРГАЛИКДА ХУСУСИЙ МУЛК ҚИЛИБ СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги 126-сонли «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғиcтон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шaҳap ҳокимликлари билан биргаликда республика шароитида амалда синаб кўрилганлигини ҳисобга олган ҳолда мазкур низомни 1994 йил 1 ноябргача тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1994 йил 1 октябргача республика шаҳарлари, шаҳарчалари ва бошқа аҳоли яшаш жойларидаги ерларни комплекс иқтисодий баҳолашни амалга оширсинлар ҳамда материалларни Вазирлар Маҳкамасига ва Давлат мулки қўмитасига тақдим этсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда ер участкаларининг хусусий мулк қилиб сотилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.
4. Хусусий мулк қилиб берилмайдиган ерлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.А.Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 4 июль,
341-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 июлдаги 341-сон қарорига 1-ИЛОВА
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисида
2. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, хусусийлаштириладиган объектларни сотиб олишда улар фойдаланадиган маблағларнинг манбалар ҳақида декларация талаб қилмаган ҳолда, хусусий мулк қилиб олиш Ўзбекистон Республикаси давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг белгиланган тартибига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотиш танлов бўйича ёки ким ошди савдоларида амалга оширилади.
Сотиш Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ва ер участкаларини хусусий мулк қилиб сотиш ҳақидаги қарорлари тақдим этилганидан кейин қонун ҳужжатлари билан белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширилади.
4. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан янги мулк эгаси ўртасида объектнинг фаолият ихтисосини сақлаб қолиш тўғрисида шартнома тузиш танлов ёки ким ошди савдосининг мажбурий шарти ҳисобланади.
Мулк эгаси томонидан объектнинг фаолият ихтисосини сақлаб қолиш ҳақида тузилган шартноманинг шартлари бузилганда объект Давлат мулки қўмитаси томонидан дастлабки нарх бўйича қиймати тўланган ҳолда олиб қўйилади, ер участкаси эса унинг қиймати тўланмасдан олиб қўйилади.
5. Вилоят, туман ва шаҳар ер тузиш хизматлари тегишли ҳудуд бўйича қурилган ва чала қурилган майдонлардаги ер участкаларининг чегараларини (контурларини) натура тарзида белгилаб берадилар ҳамда сотувчига (Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасига) ана шу майдонларнинг ўлчамини тасдиқловчи ҳужжатларни берадилар. Бунда ер майдони савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг сотиб олинаётган объекти санитария ва технологик жиҳатдан фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур бўлган минимал ўлчамдан ошмаслиги зарур.
6. Ишлаб турган ва қурилиши тугалланмаган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика кўчмас мулк биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 апрелдаги 228-сон қарорига мувофиқ Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида тақсимланади.
7. Танлов ёки ким ошди савдоси ғолибига Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан уни кейинчалик тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси берилади.
8. Турар жойларда ёки маъмурий биноларда жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари банд қилган ер участкалари хусусий мулк қилиб сотилмайди.
9. Ер участкаларига табақалаштирилган бошланғич (дастлабки) нархларни белгилаш мақсадида бу участкалар қаерда жойлашганлигига, муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлигига, архитектура ва бошқа хусусиятларига боғлиқ равишда тегишли шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларнинг қарорлари билан минтақалар ҳудуди қуйидаги зоналарга бўлинади:
Тошкент шаҳрида — 14 зонага;
вилоят марказларида ҳамда аҳолиси 100 минг кишидан зиёд бўлган шаҳарларда — 4 зонага;
аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган шаҳарларда — 3 зонагa;
шаҳарчаларда — 2 зонага.
10. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари ер участкалари билан биргаликда танлов бўйича ва ким ошди савдосида хусусий мулк қилиб сотилаётганда объектнинг ва ер участкасининг нархини ўз ичига олган ягона бошланғич нарх белгиланади.
11. Ер майдони бирлигининг бошланғич нархи Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилги бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида» 1993 йил 31 декабрдаги 615-сон қарори (6-илованинг, 1, 2-жадваллари ва 3-жадвалидаги 2-устун) билан тасдиқланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан олинадиган ер солиғи ставкасининг 50 баравари миқдорида белгиланади. Бошланғич нархлар жадваллари илова қилинмоқда.
Бозор шароитлари ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ер майдон бирлигининг бошланғич нархига оширувчи коэффициентлар жорий этилиши мумкин.
Архитектура ёдгорликларига эга бўлган шаҳарларда уларга яқин жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархи 3 баравар кўпаяди. Оширилган бошланғич нархлар белгиланадиган зоналарнинг чегаралари тегишли шаҳарлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли яшаш жойлари бўйича танлов орқали ва ким ошди савдосида сотиладиган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари учун мўлжалланган ер участкаларининг бошланғич нархини мазкур Низомга мувофиқ белгиланган тартибда аниқлайди ва тасдиқлайди.
13. Битишувларни ёхуд ер участкаларини хусусий мулк қилиб сотиш шартларини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги низолар тегишли суд томонидан кўриб чиқилади.
1-жадвал
Шаҳарларда ва шаҳарчаларда ер участкаларининг бошланғич (дастлабки) нархи
Шаҳар, вилоят
1 кв. м. ер участкасининг нархи (сўм)
1-зона
2-зона
3-зона
4-зона
1
2
3
4
5
Оқтош
8,23
6,76
5,82
—
Олмалиқ
11,45
10,44
8,97
8,18
Ангрен
11,45
10,44
8,97
8,18
Андижон
13,50
12,67
11,84
10,90
Асака
8,00
6,53
5,58
—
Оҳангарон
8,21
6,74
5,80
—
Бекобод
9,31
7,84
6,67
—
Бухоро
11,10
10,08
8,61
7,82
Ғиждувон
7,86
6,39
5,45
—
Гулистон
8,65
7,18
6,01
—
Денов
9,55
7,93
6,90
—
Дружба
7,86
6,39
5,45
—
Жиззах
10,98
9,97
8,50
7,71
Зарафшон
8,23
6,76
5,82
—
Когон
7,86
6,39
5,45
—
Қорасув
8,00
6,53
5,58
—
Қарши
10,76
9,74
8,27
7,48
Косонсой
7,93
6,46
5,52
—
Каттақурғон
9,32
7,85
6,68
—
Қўқон
11,08
10.06
8,59
7,80
Қува
7,84
6,37
5,43
—
Қувасой
7,84
6,37
5,43
—
Марғилон
8,93
7,46
6,29
—
Навоий
10,95
9,94
8,47
7,67
Наманган
13,43
12,60
11,77
10,83
Самарқанд
13,73
12,90
12,07
11,13
Сирдарё
7,56
6,09
5,15
—
Термиз
9,77
8,31
7,14
—
Урганч
11,10
10,09
8,62
7,83
Ургут
8,23
6,76
5,82
—
Учқудуқ
7,71
6,24
5,30
—
Учқурғон
7,93
6,46
5,52
—
Фарғона
11,08
10,06
8,59
7,80
Хаққулобод
7,93
6,46
5,52
—
Хонобод
8,00
6,53
5,58
—
Хива
7,86
6,39
5,45
—
Чортоқ
7,93
6,46
5,52
—
Чирчиқ
11,45
10,44
8,97
8,18
Чуст
7,93
6,46
5,52
—
Шаҳрисабз
9,47
7,86
6,57
—
Шаҳрихон
8,00
6,53
5,58
—
Ширин
7,56
6,09
5,15
—
Янгиобод
8,21
6,74
5,80
—
Янгиер
7,56
6,09
5,15
—
Янгийўл
8,21
6,74
5,80
—
Вилоятлар бўйича бошқа кичик шаҳарлар
Андижон
8,00
6,53
5,58
—
Бухоро
7,86
6,39
5,45
—
Жиззах
7,52
6,05
5,11
—
Қашқадарё
8,61
7,14
5,97
—
Навоий
7,71
6,24
5,30
—
Наманган
7,93
6,46
5,52
—
Самарқанд
8,23
6,76
5,82
—
Сурхондарё
8,68
7,21
6,27
—
Сирдарё
7,56
6,09
5,15
—
Тошкент
8,21
6,74
5,80
—
Фарғона
7,84
6,37
5,43
—
Хоразм
7,86
6,39
5,45
—
Вилоятлар бўйича шаҳарчалар
Андижон
6,53
5,58
—
—
Бухоро
6,39
5,45
—
—
Жиззах
6,05
5,11
—
—
Қашқадарё
6,05
5,11
—
—
Навоий
6,24
5,30
—
—
Наманган
6,46
5,52
—
—
Самарқанд
6,76
5,82
—
—
Сурхондарё
7,21
6,27
—
—
Сирдарё
6,09
5,15
—
—
Тошкент
6,74
5,80
—
—
Фарғона
6,37
5,43
—
—
Хоразм
6,39
5,45
—
—
Вилоятлар бўйича қишлоқ аҳоли яшаш жойлари
Андижон
4,50
—
—
—
Бухоро
4,35
—
—
—
Жиззах
4,05
—
—
—
Қашқадарё
4,05
—
—
—
Навоий
4,20
—
—
—
Наманган
3,95
—
—
—
Самарқанд
4,75
—
—
—
Сурхондарё
5,20
—
—
—
Сирдарё
4,05
—
—
—
Тошкент
4,75
—
—
—
Фарғона
4,35
—
—
—
Хоразм
4,40
—
—
—
2-жадвал
Тошкент шаҳрида ер участкасининг бошланғич (дастлабки) нархи
Зоналар
1 кв. м. ер участкасининг нархи (сўм)
1
13,69
2
14,10
3
23,54
4
35,31
5
41,96
6
58,70
7
70,44
8
82,42
9
93,96
10
105,23
11
116,81
12
128,48
13
140,05
14
149,44
Вазирлар Maҳкамасининг 1994 йил 4 июлдаги 341-сон қарорига 2-ИЛОВА
Хусусий мулк қилиб берилмайдиган ерлар
РЎЙХАТИ
Умумий фoйдaланишдаги ерлар (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, истироҳат боғлари, скверлар, хиёбонлар, ҳовузлар, пляжлар ва бошқалар).
Табиат ёдгорликлари, ботаника боғлари ерлари.
Соғломлаштириш ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар.
Қишлоқ хўжалигини юритиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш учун берилган ерлар.
Хавфли моддалар билан заҳарланган ва биоген заҳарланишга учраган ерлар.
Шаҳарларни ривожлантириш бош режаларида, мукаммал режалаштириш лойиҳаларида ва объектларни (савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидан ташқари) жойлаштириш схемаларида назарда тутилган ерлар.
Магистрал йўлларга туташ ерлар.
Электр қуввати узатиш линиялари, кабел линиялари ва подстанциялар, иссиқлик, водопровод ва канализация трассалари ҳамда газ қувурлари, умумдавлат алоқа линиялари учун ажратилган ерлар ва улардаги иншоотлар.