Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Божхона
кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сон «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 22 майдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3525, 2024 йил 4 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3525/0477-сон) билан тасдиқланган Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 2-банднинг
еттинчи хатбошисидаги «йиғимларнинг» деган сўз «тўловларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
«Божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган божхона йиғимлари ва божхона органлари томонидан ундирилиши назарда тутилган бошқа тўловлар, шу жумладан халқаро курьерлик жўнатмалари учун божхона йиғимини ундиришда мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ соддалаштирилган БКО шаклидан фойдаланилади.».
3. 11-банднинг
1-кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 260-моддаси «г» кичик бандида назарда тутилган ҳолларда — «БК» кўрсатилади;».