Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
«Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2007 йил 21 июлдаги 20/3-сон «Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1719, 2007 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 405-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/6-сон «Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
қарори (рўйхат рақами 1719-1, 2013 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 94-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сон «Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1719-2, 2015 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 481-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/10-сон «Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1719-3, 2019 йил 6 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 10/19/1719-3/3999-сон).