1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
3.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 21 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3336-3]
1) 10723, 10725, 10823, 10825 ва 15923 баланс ҳисобварақларининг номидаги «Тижорат банкларининг» деган сўзлар «Банкларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 11811 баланс ҳисобварағининг номидаги «давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан» деган сўзлар «давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 12502, 14902, 21612 ва 22012 баланс ҳисобварақларининг номи «кам таъминланган» деган сўзлардан кейин «ҳамда камбағал» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 12700, 12701, 12705, 12709, 12799, 15100, 15101, 15105, 15199, 15607, 22314, 42200, 42201, 42205, 42209, 44400, 44401, 44405 ва 45107 баланс ҳисобварақларининг номидаги «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига» деган сўзлар «Давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 12800, 12801, 12802, 12803, 12805, 12809, 12899, 14400, 14401, 14402, 14403, 14405 ва 14499 баланс ҳисобварақларининг номидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» деган сўзлар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 15827 баланс ҳисобварағининг номидаги «Тижорат банклари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
7) 20210, 20410, 20610, 50111, 50611 ва 51111 баланс ҳисобварақларининг номидаги «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг» деган сўзлар «Давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 20896 баланс ҳисобварағининг номидаги «Марказий банкнинг» деган сўзлар «Марказий банкка» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 22314 ва 54314 баланс ҳисобварақларининг номидаги «давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига» деган сўзлар «давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) «22620 Корпоратив банк карталари бўйича мажбуриятлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 22621 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«22621 Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари»;
11) «22648 Мижозларнинг «яшил энергия» лойиҳаларини молиялаштириш бўйича маблағлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 22650 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
12) 45011 баланс ҳисобварағининг номидаги «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан» деган сўзлар «Давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«10725 Банкларнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: нархларнинг қисқа муддатли тебранишлари натижасида фойда чиқариш мақсадида харид қилинган ёки банк томонидан бирор-бир бошқа усул билан қимматли қоғозлар сифатида белгиланган, ҳаққоний қийматининг ўзгаришлари фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган банкларнинг улушли қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида харид қилинган ва/ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган, тегишли ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган банкларнинг улушли қимматли қоғозларининг харид қиймати (харид қилиш харажатларини чегирган ҳолда) акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида чиқиб кетган ва/ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган, тегишли ҳисобварақларга ўтказилган қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар томонидан чиқарилган улушли қимматли қоғозларнинг турлари бўйича, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
Таҳлилий ҳисоб банклар томонидан чиқарилган улушли қимматли қоғозларнинг турлари бўйича, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
5) 23202 баланс ҳисобварақларининг таърифидаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
6) 11811 баланс ҳисобварағининг номидаги «давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан» деган сўзлар «давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 12502, 14902, 21612 ва 22012 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи «кам таъминланган» деган сўзлардан кейин «ҳамда камбағал» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8) 12700, 15100, 15101, 15105, 15607, 42200, 42201, 42205, 42209, 44400, 44401, 44405 ва 45107 баланс ҳисобварақларининг номидаги «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига» деган сўзлар «Давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 12701, 12705, 12709, 12799 ва 15199 баланс ҳисобварақларида:
номидаги «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига» деган сўзлар «Давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
таърифдаги «давлат корхоналари, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига» деган сўзлар «давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 12800 ва 14400 баланс ҳисобварақларининг номидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» деган сўзлар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 12801, 12802, 12803, 12805, 12809, 12899, 14401, 14402, 14403, 14405 ва 14499 баланс ҳисобварақларининг номидаги ва таърифидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» деган сўзлар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 13101, 13105, 13109, 15501, 15599 ва 20208 баланс ҳисобварақларнинг таърифидан «ёки қўшимча масъулиятли» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
13) 13199 ва 15505 баланс ҳисобварақларининг таърифидаги «ёки қўшимча масъулиятли» деган сўзлар «ва» деган сўз билан алмаштирилсин;
14) 15101 баланс ҳисобварағида:
номидаги «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига» деган сўзлар «Давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
таърифдаги «давлат корхона, давлат акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига» деган сўзлар «давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 15827 баланс ҳисобварағида:
номидаги «Тижорат банклари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
таърифдаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
16) 19907 ва 19909 баланс ҳисобварақларининг таърифидаги «ҳар бир шартнома ва/ёки ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда» деган сўзлар «банкнинг ички ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 20202 баланс ҳисобварағининг таърифидаги «тижорат банкларининг» деган сўзлар «банкларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
18) 20210 баланс ҳисобварағида:
номидаги «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг» деган сўзлар «Давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
таърифда:
«давлат акциядорлик жамиятлари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг» деган сўзлар «давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг» деган сўзлар «давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 20410, 20610, 50111, 50611 ва 51111 баланс ҳисобварақларининг номидаги «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг» деган сўзлар «Давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 20802 баланс ҳисобварағининг таърифидаги «тижорат банкларида» деган сўзлар «банкларда» деган сўз билан алмаштирилсин;
21) 20896 баланс ҳисобварағининг номидаги «Марказий банкнинг» деган сўзлар «Марказий банкка» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) 21002 баланс ҳисобварағининг таърифидаги «тижорат банкда» деган сўзлар «банкда» деган сўз билан алмаштирилсин;
23) 21008 баланс ҳисобварағининг таърифидаги «тижорат банкининг» деган сўзлар «банкнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
24) 22314 ва 54314 баланс ҳисобварақларининг номидаги «давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига» деган сўзлар «давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) «22620 Корпоратив банк карталари бўйича мажбуриятлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 22621 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«22621 Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк картасига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк картасидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.»;
26) «22648 Мижозларнинг «яшил энергия» лойиҳаларини молиялаштириш бўйича маблағлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 22650 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг депонентланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган депонентланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз ёки шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.».
27) 23202 баланс ҳисобварағининг таърифидаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банк» деган сўз билан алмаштирилсин;
28) 29848 баланс ҳисобварағининг таърифи «кам таъминланган» деган сўзлардан кейин «ҳамда камбағал» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
29) 45011 баланс ҳисобварағининг номидаги «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан» деган сўзлар «Давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасаларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
31) 94505 баланс ҳисобварағининг таърифи «бошқа активлари ҳисоби олиб борилади.» деган сўзлардан кейин «Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.» деган сўзлар билан тўлдирилсин.