1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
Қарори
«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3121-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк бошқаруви ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 13 декабрдаги 153, 350-В, 56-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3121, 2019 йил 15 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 10/19/3121/2483-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 июнь,
265-сон
Марказий банки Бошқаруви раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 июнь,
350-Б-2-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 май,
32-сон
Келишилди:
Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раиси А. ХАИТОВ
2025 йил 9 июнь
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 11 июндаги 265-сон, Марказий банк бошқарувининг 2025 йил 5 июндаги 350-Б-2-сон ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 29 майдаги 32-сон қарорига ИЛОВА
«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
«1. Аъзолик бадаллари Кенгаш тизимини молиялаштириш учун туман фермер хўжаликлари кенгашларининг (бундан буён матнда туман кенгаши деб юритилади) асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Туман кенгашлари томонидан келиб тушган аъзолик бадаллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер хўжаликлари кенгашларининг (бундан буён матнда ҳудудий кенгаш деб юритилади) асосий ҳисобварағига, ҳудудий кенгашлар томонидан эса Кенгашнинг асосий ҳисобварағига ўтказилади.»;
«пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган пахта хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархидан ҳамда доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,6 фоиз миқдорида, бунда 2025 йил ҳосилидан бошлаб пахтадан гектарига 50 сентнердан ва ғалладан 80 сентнердан юқори ҳосил олган фермер хўжаликлари учун 0,3 фоиз миқдорида;»;
«5. Туман кенгашларига аъзолик бадалларини кирим қилиш учун тижорат банкларида очилган кенгашларнинг даромад ва харажатлари учун 20212-сон асосий ҳисобварақлари очилади.
6. Аъзолик бадали ҳар йили фермер хўжаликлари томонидан ойма-ой фермер хўжаликларининг тўлов топшириқномалари ёки туман кенгашлари томонидан шартномага мувофиқ қўйиладиган тўлов талабномаларига асосан туман кенгашларининг 20212-сон асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.
7. Туман кенгашларининг 20212-сон асосий ҳисобварағига аъзолик бадаллари учун келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан тўлов топшириқномаси ёки мемориал ордер орқали тўлиқ ҳудудий кенгашнинг 20212-сон асосий ҳисобварағига ўтказилади.
8. Ҳудудий кенгашнинг 20212-сон асосий ҳисобварағига туман кенгашларидан келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан тўлов топшириқномаси ёки мемориал ордер орқали тўлиқ Кенгашнинг 20212-сон асосий ҳисобварағига ўтказилади.»;