1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.03 Товарларни етказиб бериш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.01.00 Алоҳида турдаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЧЕТДАН КЕЛТИРИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республика аҳолиси манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари мамлакат ҳудудига келтирилиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши устидан давлат назоратини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 1998 йил 5 августдан бошлаб алкоголли ва тамаки маҳсулотлари транспортнинг барча турлари билан, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали транзит олиб ўтилишига фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси билан ижозат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда беш кун муддатда Алкоголли ва тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали транзит олиб ўтилиши тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар, бунда юкнинг республика божхона органлари ходимлари томонидан кузатиб борилишини назарда тутсинлар.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.01 Эркин муомалага қўйиб юбориш]
2. Белгилансинки, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини эркин муомала (импорт)га чиқариш тартибида божхонада расмийлаштириш:
товар келиб чиққан ва жўнатилган мамлакатда товар жўнатишдан олдин мажбурий инспекция қилинган, агар контрактнинг умумий қиймати 10,0 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлса;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 12-модда)
товарга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология станциялари лабораторияларининг санитария-гигиена хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
4. Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича идоралараро комиссия акциз маркаларини ҳимоя қилишнинг янги, шу жумладан голографик йўллар қўлланиладиган усулларини жорий этган ҳолда акциз маркаларини мунтазам равишда янгилаб туришни амалга жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарган корхоналар томонидан акциз солиғи ва бошқа солиқлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатидан 3 ой муддатда тўланмаган тақдирда алкоголли ва тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқаришга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Жиноят кодексига этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ғайриқонуний келтирилганлиги, ишлаб чиқарилганлиги ва айланишда бўлганлиги учун фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг маъмурий ва жиноий жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда киритсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.