1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.03 Товарларни етказиб бериш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.01.00 Алоҳида турдаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЧЕТДАН КЕЛТИРИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республика аҳолиси манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари мамлакат ҳудудига келтирилиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши устидан давлат назоратини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 ноябрдаги ПҚ-732-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 46-47-сон, 466-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.01 Эркин муомалага қўйиб юбориш]
2. Белгилансинки, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини эркин муомала (импорт)га чиқариш тартибида божхонада расмийлаштириш:
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 427-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон)
товарга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси лабораторияларининг санитария-гигиена хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
3. 1998 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва улар айланиши чоғида бартер операцияларини амалга ошириш тақиқлансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
4. Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича идоралараро комиссия акциз маркаларини ҳимоя қилишнинг янги, шу жумладан голографик йўллар қўлланиладиган усулларини жорий этган ҳолда акциз маркаларини мунтазам равишда янгилаб туришни амалга жорий этсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Жиноят кодексига этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ғайриқонуний келтирилганлиги, ишлаб чиқарилганлиги ва айланишда бўлганлиги учун фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг маъмурий ва жиноий жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда киритсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.