toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг нав синаш станциялари ва участкаларига ер майдонларини ажратиш тўғрисида
Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги экинларининг янги ва ноанъанавий нав ҳамда дурагайларини жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган замонавий усуллар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда синаш ишларини ташкил этиш, давлат нав синови соҳасида кўрсатиладиган хизматларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) 1-иловага мувофиқ нав синаш станциялари ва участкаларига туманлар ҳокимликлари захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Белгилансинки:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари Марказнинг нав синаш станциялари ва участкаларига ўттиз йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;
Марказнинг нав синаш станциялари ва участкаларига ажратиладиган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади ҳамда қишлоқ хўжалиги тармоқларида эришилган илмий натижалар, илғор тажрибалар ва замонавий технологиялар синовдан ўтказилади;
Марказнинг нав синаш станциялари ва участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ўн кун муддатда Марказнинг нав синаш станциялари ва участкаларига ажратиладиган ер майдонлари бўйича ижара шартномаси тузилишини ташкил этсин;
Марказнинг нав синаш станциялари ва участкаларининг ер майдонига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда Марказнинг нав синаш станциялари ва участкаларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 июль,
416-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинларини синаш марказининг нав синаш станциялари ва участкаларига туманлар ҳокимликлари захирасида бўлган ерлар ҳисобидан ажратиладиган ер майдонлари

Т/р

Ҳудудлар номи

Ердан фойдаланувчи

Ер участкаси манзили

Контур рақами

Жами ер майдони,

гектар

Шундан:

туман (шаҳар) номи

массив номи

суғориладиган ерлар

лалми ерлар

яйлов ерлар

кўп йиллик дарахтзор

бошқа ерлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Чимбой туман ҳокимлиги

Чимбой тумани

«Тазғара» массиви

37887, 37888, 37893

12,19

11,76

0,43

2.

Жиззах вилояти

Зомин тумани ҳокимлиги

Зомин тумани

«Янги ҳаёт» массиви

202қ

10,0

10,0

3.

Навоий вилояти

Навбаҳор тумани ҳокимлиги

Навбаҳор тумани

«Янгиқўрғон» массиви

318,319

34,0

34,0

4.

Наманган вилояти

Учқўрғон тумани ҳокимлиги

Учқўрғон тумани

«Мададкор Ҳамзаобод» массиви

2071,2082

20,6

20,6

5.

Самарқанд вилояти

Ургут тумани ҳокимлиги

Ургут тумани

«Деҳқонобод» массиви

573қ

4,5

4,5

Нуробод тумани ҳокимлиги

Нуробод тумани

«А. Темур» массиви

1355қ, 1364қ

17,2

17,2

6.

Сирдарё вилояти

Гулистон тумани ҳокимлиги

Гулистон тумани

«Юксалиш» массиви

43

13,3

13,3

7.

Тошкент вилояти

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги

Бўстонлиқ тумани

«Ғазалкент» массиви

181қ, 188қ

1,5

1,5

8.

Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Урганч тумани

«С. Қаландаров» массиви

247

7,7

7,7

Хива тумани ҳокимлиги

Хива тумани

«Дашёқ» массиви

706қ, 722

7,4

7,4

Жами:

128,39

110,76

17,2

0,43

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг миллий генбанкини яратиш тўғрисида» 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Марказ директори қишлоқ хўжалиги экинларини синаш ишларини амалга оширишда фойдаланиладиган услубий-қўлланмаларни (жумладан, нав оригинатори ёки муаллифи томонидан етказиб бериладиган нав ва дурагайларнинг уруғлик материаллари миқдорини) тасдиқлайди»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 12-банднинг бешинчи хатбошисидаги «2 фоизли» сўзлари «5 фоизли» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорида:
а) 1-илованинг 2-банди учинчи хатбошисидаги «Agrotest.uz» сўзлари «Navagrotest.uz» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошисидаги «Agrotest.uz» сўзлари «Navagrotest.uz» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ваколатли орган томонидан тузилган ва ахборот тизими орқали юборилган тақсимотни олгандан кейин унда белгиланган муддатда қишлоқ хўжалиги экини нав ва дурагайларининг сифатли уруғлик материалларини етказиб беради»;
24-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«талабнома берувчининг уруғлик материалларини тақсимотга мувофиқ Марказга ўз вақтида ва белгиланган миқдорда етказиб беришини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди»;
30-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги экини навларини истиқболли навлар ва давлат реестри рўйхатидан чиқариш ҳамда рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
талабнома берувчи ваколатли орган томонидан тузилган тақсимотга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари нави ва дурагайларининг сифатли уруғлик материалларини белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб бермаганда»;
1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари нав ва дурагайларини синаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

1-босқич

Талабнома берувчи (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти)

1. Қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида ваколатли органга «Navagrotest.uz» ахборот тизими орқали талабномани шакллантиради ва киритади.

Ихтиёрий равишда (электрон шахсий кабинет орқали)

2. Қишлоқ хўжалиги экинларини синаш маркази (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловларни амалга оширади.

Талабномани бериш билан бир вақтда

2-босқич

Ваколатли орган

Ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади ва қабул қилинган санани кўрсатган ҳолда талабнома берувчига хабарнома (ёки эксперт баҳолаш тартибини), уруғлик материалларини етказиб бериш бўйича тақсимот ва кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўлов шартномасини ахборот тизимида юборади.

Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин 5 иш кунида

3-босқич

Талабнома берувчи

Ваколатли орган томонидан тузилган тақсимотга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экини нав ва дурагайларининг сифатли уруғлик материалларини белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб беради.

Тақсимотни олгандан сўнг 10 кун муддатда

4-босқич

Ваколатли орган

1. Уруғлик материаллари тегишли манзилга тақсимотга мувофиқ ўз вақтида етказиб берилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди.

Ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинларини экишдан 10 кун олдин ва синаш ишлари даврида

2. Нав синаш станциялари ва участкаларидаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг электрон идентификация (код) рақамини қўйган ҳолда хўжалик учун фойдали белгилар бўйича кузатувларни олиб боради (ёки эксперт баҳолаш) ва маълумотларни ахборот тизимида қайд этиб боради.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даврида

3. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг электрон идентификация (код) рақами орқали ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналарда лаборатория таҳлилларини ўтказади (зарур ҳолларда, оригинатор томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларидан фойдаланилади) ва ахборот тизимига киритади.

Етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин

4. Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари юзасидан таклифларни уларнинг электрон идентификация (код) рақами бўйича тизимда шакллантиради ва Эксперт комиссияси аъзоларига тизим орқали тақдим этади.

Камида уч йил ва ҳар мавсум якунида

5. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида ўзининг тегишли қарори лойиҳасини тизимда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг электрон идентификация (код) рақамини эълон қилган ҳолда шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

Эксперт комиссияси хулосасидан кейин 25 кун муддатда

6. Қишлоқ хўжалиги экинлари навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорга талабнома рад этилганлиги ҳақида тизим орқали хабарнома юборади.

3 кун муддатда

7. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра қишлоқ хўжалиги экини навининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани (ёки маълумотнома) тақдим этади.

Талабнома берувчининг талабидан кейин 3 кун муддатда

».

4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўлов
СТАВКАЛАРИ

Тўловлар коди

Кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар номи

1 нав ёки дурагай учун ставкалар

(базавий ҳисоблаш миқдори)

Тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддати

маҳаллий селекция

хорижий селекция

1. Талабномани қабул қилиш

1.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича талабномани қабул қилиш ва кўриб чиқиш, синовга қабул қилинганлиги юзасидан маълумотнома юбориш

1

2

Талабнома бериш билан бир вақтда

2. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишда муносиблик юзасидан конкурс нав синови бўйича

2.1.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топшириладиган қишлоқ хўжалиги экинининг 1 та янги нав ёки дурагайи учун 1 йиллик конкурс нави синови харажатлари (1 та вегетация даври учун)

6

10

Талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома жўнатилган санадан бошлаб 3 ой муддатгача

2.2.

Синаш ишлари амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари нав ёки дурагайларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича эксперт баҳолаш синовини ўтказиш ва далолатнома тузиш

5

10

Кўриб чиқишга талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома жўнатилган санадан бошлаб 3 ой муддатгача

3. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш

3.1.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ёки дурагайини рўйхатдан ўтказиш

0,5

3

Ваколатли орган қарори тасдиқланган санадан бошлаб 3 ой муддатда

3.2.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларини Давлат реестрида эълон қилиш:

а) Давлат реестри китобининг нархи:

0,3

Сотиб олиш билан бир вақтда

б) Давлат реестридаги қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари тавсифи китобининг нархи

0,5

3.3.

Талабномага асосан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш:

а) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш

2

3

Ваколатли орган қарори тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой муддатда

б) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини бериш

1

1,5

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган бўлса — доимий

4. Давлат реестрида сақлаш учун тўловлар

4.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб амал қилиш муддатлари (ҳар йил учун):

Биринчи йилда Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йилларда амал қилиш муддати тугагунга қадар — ҳар йили IV чоракда

а) биринчи — учинчи йиллар учун

0,5

1

б) тўртинчи — ўнинчи йиллар учун

1

1,5

в) ўн биринчи — йигирманчи йиллар учун

1,5

2

г) кейинги йилларга

2

2,5

5. Ўзгартиришлар киритиш

5.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг талабномасига ўзгартириш, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

1

2

Ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни топшириш билан бир вақтда

6. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда маълумотномалар тақдим этиш

6.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ва синов ҳолати бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари нави ёки дурагайига маълумотнома тақдим этиш

1

2

Талабнома берувчининг талабига асосан

Изоҳ.
Тўловлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг ҳисобварағига тегишли суммани ўтказиш йўли билан тўланади ҳамда тўлов ҳужжати билан тасдиқланади. Тўланган сумманинг белгиланган тўлов миқдорига мувофиқлиги тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган санада аниқланади. Талабнома берувчи томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бериш учун белгиланган тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракат содир этилмайди.
Талабнома берувчи белгиланган суммани ваколатли орган томонидан тўловни тўлаш тўғрисидаги хабарнома юборилган санадан бошлаб 3 ой муддатда тўлаш ҳуқуқига эга. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ва эълон қилинганлиги учун тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган 3 ой муддат тугаган кундан бошлаб кейинги 3 ой ичида тақдим этилиши мумкин.
Тўланган тўловлар қайтарилмайди ва белгиланган миқдордан ортиқ тўланган тўловлар талабнома берувчининг талабига кўра қайтарилади. Тўловларни қайтаришга оид банк хизматлари учун тўловлар ушбу тўловларни тўлаган шахс ҳисобидан қопланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)