Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво
кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи (рўйхат рақами 1734, 2007 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 448-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш
қоидалари»га (ЎзР АҚ-160)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Аэродром — қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган, ҳаво кемаларининг келиб қўниши, жўнаши ва шу сатҳ бўйлаб ҳаракатланиши учун тўлиқ ёки қисман мўлжалланган участка унда жойлашган бинолар, иншоотлар ҳамда анжомлар.».
2.
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Йўловчи, багаж ва юкларни ташиш учун мўлжалланган аэродром «Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари» (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) ва Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»да (ЎзР АҚ-198) (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) белгиланган талабларга жавоб бериши керак.».