1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш ва жаҳон миқёсида оммалаштириш, истеъдодли ёш рассомларни қўллаб-қувватлаш, бадиий таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш ҳамда янги замонавий технологияларни қўллаган ҳолда креатив лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қарор қиламан:
1. Қуйидагилар тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳасини ривожлантиришда Ўзбекистон Бадиий академияси (кейинги ўринларда — Бадиий академия) фаолиятининг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
(а) тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳаси ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг самарали ижод қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
(б) истеъдодли ёш рассомлар учун мўлжалланган ижодий устахоналар фаолиятини йўлга қўйиш, уларнинг шахсий ва жамоавий кўргазмаларини уюштириш;
(в) ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида истеъдодли ёшларни тасвирий ва амалий санъат соҳаларига кенг жалб этиш ҳамда уларнинг ушбу йўналишда турли креатив лойиҳалардаги иштирокини рағбатлантириш;
(г) бадиий таълим соҳасида кадрлар тайёрлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга жорий этиш ва такомиллаштириш, шунингдек, академик бадиий таълимнинг изчиллигини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш;
(д) Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини жаҳон миқёсида оммалаштириш мақсадида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
2. 2026-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
(а) Бадиий кўргазмалар дирекциясининг кўргазмалар зали жаҳон стандартлари асосида реконструкция қилинсин ва жиҳозлансин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
(б) Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондининг Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Лутфий кўчаси 10а-уй манзилида жойлашган биноси реконструкция қилинсин, унинг ҳудудида замонавий галерея биноси қурилсин ҳамда 40 та ижодий устахонадан иборат юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёш рассомлар маркази фаолияти йўлга қўйилсин;
(в) Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳудудида қўшимча бино қурилсин ва у ерда миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича юридик шахс мақомига эга бўлмаган ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этилсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
(г) Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ҳудудида қўшимча 400 ўринли ўқув биноси қурилсин, шунингдек, ушбу мактабнинг ўқув биноларини капитал таъмирлаш ишлари учун зарур капитал қўйилма маблағлари назарда тутилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Бунда Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ҳудудида 200 ўринли ўқувчилар тураржойи биносини қуриш давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши кўзда тутилсин.
3. Бадиий академия:
(а) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 2026 йилда Бадиий академияга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Тошкент фотосуратлар уйида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Мультимедиа марказини;
(б) замонавий галерея биносиваунингҳудудида15 мингдан ортиқ ноёб асарларни сақлаш учун фонд, кутубхона, фотолаборатория, тасвирий ва амалий санъат, ҳайкалтарошлик асарлари, сувенирларни тайёрлаш ва таъмирлаш устахоналари ҳамда лабораториясини ташкил этсин.
4. Ёш рассомлар марказида:
(а) Бадиий ижодкорлар уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) ёш аъзолари учун рассомлар ижодий устахоналари фаолияти йўлга қўйилсин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш]
(б) Уюшма тавсиясига кўра, Бадиий академия бошқарув кенгаши қарорига мувофиқ мазкур ижодий устахоналар ёш ижодкорларга муайян муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилсин;
(в) тегишли йўналишлар бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилсин.
5. Бадиий академия Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб Бадиий академия ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар ва халқаро грантлар ҳисобидан ҳар йили танлов асосида Рассомлик маҳорати устахонаси стажёрлари, энг истеъдодли ёш рассом, ҳайкалтарош, дизайнер, реставратор, санъатшунос ва музейшуносларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш амалиётини йўлга қўйсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
6. Рассомлик маҳорати устахонасида истеъдодли ёш рассомларни устоз-шогирд анъаналари асосида тарбиялаб келаётган таниқли ижодкорлар Бадиий академияга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,6 бараваригача миқдорда ҳар ой қўшимча рағбатлантириб борилсин.
7. Бадиий академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги соҳадаги нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг ўқув режа ва дастурлари ҳамда кадрлар тайёрлаш андозаларини Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятига 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
(а) Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ташқи ўриндошлик асосида фаолият олиб бораётган илмий даража ва илмий унвонга эга бўлган ижодкор педагог кадрлар мазкур таълим ташкилотининг илмий салоҳият кўрсаткичларида инобатга олинади, асосий иш жойи бошқа олий таълим ташкилотларида бўлган ходимлар бундан мустасно;
(б) Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида фаолият олиб бораётган педагог кадрлар томонидан яратилган юксак бадиий асарлар институт кенгаши қарорига асосан монографияга тенглаштирилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
(в) Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ўқув дастури доирасида психология ва педагогика фанларидан таҳсил олган рангтасвир, амалий санъат ва дизайн бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари битирувчиларига умумий ўрта таълим муассасаларида тасвирий санъат фанидан таълим беришга рухсат этилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари шаҳарлар инфратузилмасининг эстетик кўринишини янада бойитиш ҳамда шаҳарсозлик маданиятини ривожлантириш мақсадида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа объектлари қурилиш сметасига бадиий-ижодий ишларни харид қилиш харажатларини киритиб борсин.
10. Бадиий академия 2026 йилдан бошлаб Бадиий академияга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида «Янги Ўзбекистон манзаралари», «Буюк алломалар» ва «Замон қаҳрамонлари» каби туркумдаги ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тизимини йўлга қўйсин.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бадиий академия марказий аппаратига 2027 йилда 1 та микроавтобус сотиб олиш ва сақлаш учун лимит ажратсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
12. 2025 йил 1 июлдан бошлаб Бадиий академия марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ходимлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари жорий этилсин:
(б) кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда устама тўлаш (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлардан ташқари): 1 йилдан 5 йилгача — 0,3; 5 йилдан 10 йилгача — 0,6; 10 йилдан 15 йилгача — 0,9; 15 йилдан ортиқ — 1,2.
Мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш 2025 йилда Бадиий академияга ажратилган маблағлар доирасида, 2026 йилдан эса Давлат бюджети параметрларида мазкур мақсадлар учун белгиланган тартибда назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
13. Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш]
14. Бадиий академиянинг Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шароф Рашидов кўчаси 40-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Бадиий кўргазмалар дирекциясига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул берилсин.
(г) Бадиий академия ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази Тошкент шаҳри Учтепа тумани Ширин кўчаси 1а-уй манзилида жойлашган Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби бино ва иншоотларининг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
16. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Бадиий академия:
(а) тасвирий ва амалий санъат тарихи ҳамда бугунги кундаги ривожини кенг тарғиб қилиб бориш мақсадида давлат телеканалларида соҳанинг етук мутахассислари ижодига бағишланган теледастурлар туркумини мунтазам равишда намойиш этиб борсин;
(б) икки ой муддатда соҳадаги истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Madaniyat va maʼrifat» телеканалида «Ёшлар ижоди» кўрсатувини ташкил этсин;
(в) Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва қарор ижроси билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш чораларини кўрсин.
17. Бадиий академия манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов белгилансин.
Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 1 июль,
ПҚ-212-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 июлдаги ПҚ-212-сон қарорига ИЛОВА
Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Т/р
Чора-тадбирлар
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Молиялаштириш манбаси
Масъул ижрочилар
I. Ижодкорлар фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда креатив лойиҳалар йўналишида
1.
Халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо давлатлар санъати кўргазмасини ўтказиш.
1. Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо давлатлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.
2. Ишчи гуруҳ томонидан кўргазма концепциясини ишлаб чиқиш.
3. Кўргазмани Халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивали дастурига киритиш ва юқори савияда ўтказиб бориш.
Ҳар йили январь — апрель ойлари
Бадиий академияга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар
Бадиий академия
(А. Нуридинов)
2.
Давлат буюртмаларига асосан яратиладиган тасвирий ва амалий санъат асарлари муаллифларининг иш ҳақи ва улар томонидан сарфланадиган хомашёлар харажатларини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш.
1. Соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.
2025 йил июль
-
Бадиий академия
(А. Нуридинов),
Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов)
2. Муаллифларнинг иш ҳақи ва улар томонидан сарфланадиган хомашёлар харажатларини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш.
2025 йил ноябрь
3. Ишлаб чиқилган тартибни тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.
2025 йил декабрь
3.
2026 йилдан бошлаб Бадиий академия ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар ва халқаро грантлар ҳисобидан ҳар йили танлов асосида Рассомлик маҳорати устахонаси стажёрлари, энг истеъдодли ёш рассом, ҳайкалтарош, дизайнер, реставратор, санъатшунос ва музейшуносларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юборишни йўлга қўйиш.
1. Хорижий мамлакатлардаги соҳанинг етакчи ташкилот ва муассасалари билан меморандум ва бошқа ҳамкорлик шартномаларини тузиш.
2. Хорижий мамлакатлар кесимида ҳар йилги малака ошириш ва стажировкалар режасини ишлаб чиқиш.
3. Малака ошириш ва стажировкага юбориладиган ижодкорларни саралаш бўйича танлов тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
4. Танлов натижаларига кўра ижодкорларни тасдиқланган режага асосан хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш.
2026 йилдан бошлаб ҳар йили режа асосида
Бадиий академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар ва халқаро ташкилотлар грантлари
Бадиий академия
(А. Нуридинов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов)
4.
Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини хорижда тарғиб қилиш мақсадида жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида ўтказиладиган санъат ярмаркалари, биенналелар, кўргазмалар ҳамда фестиваль ва симпозиумларда ижодкор ва олимларнинг иштирокини таъминлаш.
1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш ҳамда ишчи гуруҳ томонидан жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида ўтказиладиган санъат ярмаркалари, биенналелар, халқаро кўргазмалар, фестиваль ва симпозиумлар рўйхатини шакллантириш.
2. Рўйхат асосида ҳар йилги ижодий ва илмий сафарлар режасини ишлаб чиқиш шу асосида халқаро тадбирларда ижодкор ва олимларнинг иштирокини таъминлаб бориш.
2026 йилдан бошлаб ҳар йили режа асосида
Бадиий академияга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар
Бадиий академия
(А. Нуридинов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов)
5.
Ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишини янада ошириш ҳамда тасвирий ва амалий санъат соҳасида лойиҳаларни ташкил этишда кўмаклашишга қаратилган Ёш ижодкорлар клуби фаолиятини йўлга қўйиш.
1. Ёш ижодкорлар клуби низомини ишлаб чиқиш.
2025 йил октябрь
-
Бадиий академия
(А. Нуридинов),
Ёшлар ишлари агентлиги
(А. Саъдуллаев),
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(К. Шарипов)
2. Ёш ижодкорлар клуби фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Доимий
6.
Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини кенг тарғиб қилиш ва соҳага қизиққан истеъдодли ёшларни юзага чиқариш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда «Арт челленж» (Art challenge) лойиҳасини доимий амалга ошириб бориш.
1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.
2025 йил сентябрь
-
Бадиий академия
(А. Нуридинов),
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
(А. Джурабаев)
2. Ишчи гуруҳ томонидан «Арт челленж» лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш.
2025 йил октябрь
3. Концепция асосида турли видеороликлар яратиш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда доимий равишда эълон қилиб бориш.
Доимий
7.
Замонавий галерея ва Ёш рассомлар маркази фаолияти тўлиқ йўлга қўйилгандан сўнг уларни ўрнатилган тартибда туристик йўналишлар (маршрутлар)нинг ягона реестрига киритиш.
1. Замонавий галерея ва Ёш рассомлар марказини туристик йўналишлар (маршрутлар)нинг ягона реестрига киритиш.
2. Объектларни сайёҳлар орасида кенг тарғиб қилиш.
Доимий
-
Туризм қўмитаси
(У. Шадиев),
Бадиий академия
(А. Нуридинов)
8.
«Янги Ўзбекистон манзаралари», «Буюк алломалар» ва «Замон қаҳрамонлари» каби туркумдаги ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартибини тасдиқлаш.
1. Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Тасдиқланган тартибни ижрога йўналтириш.
2025 йил ноябрь
Бадиий академия
(А. Нуридинов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
II. Бадиий таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш йўналишида
9.
Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:
Бадиий академия томонидан идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида кадрлар тайёрлаш сифатини мониторинг қилиш ҳамда хулосалар тайёрлаш;
тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизимни яратиш;
амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутиш.
2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.
Соҳадаги атоқли ижодкорлар номини абадийлаштириш мақсадида Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларига уларнинг номини бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.
2025 йил октябрь
-
Бадиий академия
(А. Нуридинов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Ишчи гуруҳ томонидан таълим муассасаларига атоқли ижодкорлар номини бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
2025 йил ноябрь
3. Таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2026 йил февраль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2025 й., 07/25/212/0568-сон)