toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 1.04.01-23 «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш тартиби» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 2 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 358]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 апрелдаги ПҚ-161-сон «Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 ноябрдаги 734-сон «Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 1.04.01-23 «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш тартиби» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 260, 2024 йил 21 июнь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Фанлар академияси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 июнь,
01/2-37-сон
Келишилди:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2025 йил 24 июнь
Фанлар академияси президенти Ш. АЮПОВ
2025 йил 23 июнь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 24 июндаги 01/2-37-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 1.04.01-23 «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш тартиби» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда қурилиш регламентларига ҳаволалар».
1) биринчи хатбошидаги «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга» деган сўзлар «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда қурилиш регламентларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) учинчи хатбошидаги «ШНҚ 1.02.09-15» деган сўзлар «ШНҚ 1.02.09-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ШНҚ 2.02.01-24 «Бино ва иншоотларнинг заминлари»;
4) еттинчи хатбошидаги «ШНҚ 2.02.03-12» деган сўзлар «ШНҚ 2.02.03-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш»;
6) ўн иккинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.01.04-97» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.04-2018» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ШНҚ 2.01.07-21 «Юкламалар ва таъсирлар»;
8) ўн тўртинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.01.08-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.08-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) ўн бешинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.03.01-96» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.01-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ШНҚ 2.03.07-21 «Тош ва арматураланган тошли конструкциялар»;
11) ўн еттинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.03.08-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.08-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ШНҚ 2.03.11-24 «Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш»;
13) ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш»;
14) йигирманчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.04.05-97» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15) қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи — йигирма тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ШНҚ 3.01.03-24 «Қурилишда геодезия ишлари»;
ШНҚ 3.04.01-21 «Изоляция ва пардозлаш қопламалари»;
ҚР 03.01-23 «Юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкциялар»;
ҚР 01.01-23 «Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари»;
йигирма биринчи — олтмишинчи хатбошилар тегишлича йигирма бешинчи — олтмиш тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
16) эллигинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. 53-банд, 55 ва 57-банднинг биринчи хатбошиларидаги «ШНҚ 1.02.09-15» деган сўзлар «ШНҚ 1.02.09-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«73. Реконструкция қилинадиган бино ва иншоотларнинг бетон ҳамда темир-бетон конструкцияларини ўрганишда ШНҚ 2.03.01-24, ГОСТ 10180-2012, ГОСТ 12730.0-2020, ГОСТ 10105-2010 ҳамда ГОСТ 22690-2015 талаблари ҳисобга олиниши керак».
5. 143-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«143. Пўлат конструкциялари ШНҚ 2.03.05-23, ГОСТ 9407-84, ГОСТ 9454-78 ҳамда ГОСТ 5639-82 ларга асосан ўрганилиши лозим».
6. 165-банддаги «ГОСТ 6996» деган сўзлар «ГОСТ 6996-66» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 166, 170-бандлар, 176-банднинг учинчи хатбошиси ва 177-банддаги «ШНҚ 2.03.05-13» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.05-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 196-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.03.08-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.08-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. Қуйидаги мазмундаги 2001-2002-бандлар билан тўлдирилсин:
«2001. Термит ва ёғочга зарар берувчи қўнғиз-ўювчилар, пўстлоқхўрлар, мўйловдор қўнғизлар, узунбурун қўнғизлар ва бошқа ҳашарот (ксилофаг)лардан (бундан буён матнда ҳашаротлар деб юритилади) зарарланган бино ва иншоотларнинг зарарланиш (шикастланиш) даражалари қуйидагича бўлинади:
I — «Кучсиз даражада зарарланиш» — бино ва иншоотларнинг юк кўтармайдиган ёғоч конструкцияларининг ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолати;
II — «Ўрта даражада зарарланиш» — юк кўтарадиган ёғоч конструкциялар (девор, пол, шифт, том ва бошқа қисмлари)нинг ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолати;
III — «Кучли даражада зарарланиш» — бино ва иншоотларнинг барча ёғоч конструкциялари (пол, шифт, эшик, ром, том, девор қисмлари ва шу кабилар)нинг ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолати.
2002. Қуйидаги ҳолларда, ҳашаротлардан зарарланган бино ва иншоотлар яроқсиз деб ҳисобланиши керак:
бино ва иншоотларнинг ёғоч конструкциялари ўрта ёки кучли даражада зарарланганда;
бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкциялари механик оғирликни кўтара олмайдиган ҳолга келганда;
ёғоч тўсин ва устунларининг эгилиши ва синиб кетиш ҳолатлари кузатилганда.».
10. 204 ва 205-бандлардаги «ҚМҚ 2.03.08-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.08-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 206-банддаги «ҚМҚ 2.01.07-96» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.07-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 260-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«260. Чуқурлик бўйича характеристикаларни аниқлаш оралиқлари, грунтларнинг деформатив ва мустаҳкамлик хусусиятларини чуқурлик бўйича аниқлаш жойлари сони ШНҚ 2.02.01-24 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
13. 262-банддаги «ГОСТ 24846-81» деган сўзлар «ГОСТ 24846-2012» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 275-банднинг биринчи хатбошисидаги «ШНҚ 2.02.01-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.02.01-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 298-банддаги «ШНҚ 2.01.04-97» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.04-2018» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. Қуйидаги мазмундаги 3031-банд билан тўлдирилсин:
«3031. Янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III ва IV тоифа бўлган объект (бино ва иншоот)ларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускунаси ўрнатилиши, бунда унинг таркибида акселерометр ва инклинометрдан иборат бўлиши керак.
Автоматик мониторинг қилиш ускуналаридан олинадиган маълумотларни симли, оптик ёки симсиз алоқа орқали узатилиши таъминланиши лозим.».
17. 331-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«331. Ёғочда антисептикнинг мавжудлиги ва унинг ёғочга кириш чуқурлигини ўрганиш ичи бўш парма ёки ШНҚ 2.03.08-22 бўйича прибор ёрдамида олинган намунада унинг ранги ўзгариши бўйича ўтказиш керак.».
18. 423-банддаги «ҚМҚ 2.04.01-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.01-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 435-банднинг олтинчи хатбошиси ва 436-банддаги «ҚМҚ 2.01.07-96» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.07-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 447-банддаги «ҚМҚ 2.03.11-96» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.11-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 455-банддаги «ҚМҚ 2.03.01-96» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.01-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22. 456-банддаги «ШНҚ 2.03.05-13» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.05-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. 457-банддаги «ҚМҚ 2.03.07-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.07-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
24. 458-банддаги «ҚМҚ 2.03.08-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.08-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. 482-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ШНҚ 2.02.01-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.02.01-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
26. 549-банддаги «ГОСТ 24846» деган сўзлар «ГОСТ 24846-2012» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
27. 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
ШНҚ 1.04.01-23 «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш тартиби» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
«ШНҚ 1.04.01-23 «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш тартиби» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
4-ИЛОВА
Конструкциялар ва бино тизимини ўлчаш воситалари усуллари

Т/р

Ўлчанадиган параметр

Рухсат этиладиган оғиш

1.

Бино элементлари юзаларининг нишаблиги

Отмостка (ҚР 01.01-23) том (ШНҚ 3.04.01-21), поллар (ШНҚ 3.04.01-21)

2.

Пойдеворларнинг нотекис чўкиши

Чегаравий рухсат этиладиган деформациялар

(ШНҚ 2.02.01-24)

3.

Бинонинг крени

ШНҚ 2.02.01-24.

ГОСТ 10529-96

4.

Бетон ва темир-бетон конструкциялардаги ёриқларнинг очилиш кенглиги

ШНҚ 2.03.01-24

5.

Бетон ва темир-бетон конструкциялардаги ёриқларнинг чуқурлиги

Ҳимоя қатлами қалинлигида

6.

Плиталар, тўсинлар, ригеллар салқилиги

Бетон ва темир-бетон конструкцияларнинг нисбий салқилиги.

(ШНҚ 2.03.01-24),

Ёғоч (ШНҚ 2.03.08-22)

7.

Бетон ва темир-бетон конструкцияларнинг вертикалдан оғиши, бўйлама эгилиш, бўртган жойлар

ҚР 03.01-23

8.

Девор панелларининг пастки кесимда бўлиш ўқларига нисбатан силжиши

ҚР 03.01-23

9.

Ғишт терилмаси параметрларининг оғиши

ҚР 03.01-23

10.

Чорраҳасимон чокда девор панеллари кўндаланг томони вертикал ва горизонтал қирраларининг нисбий силжиши

10 мм дан ошмаслиги лозим

11.

Ташқи девор панеллари орасидаги чокларнинг кенглиги

ШНҚ 3.04.01-21

12.

Шифтнинг хона бурчакларидаги сатх белгиларининг фарқи

ҚР 03.01-23

13.

Ораёпма қўшни плиталари юзаларидаги сатх белгиларининг фарқи

ҚР 03.01-23

14.

Ташқи панелли деворлар чоклари герметикасининг адгезияси

Герметиканинг чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасидан кам бўлмаслиги лозим

15.

Ташқи панелли деворлар чокларидаги герметик пардасининг қалинлиги

ШНҚ 3.04.01-21

16.

Ҳаво ҳарорати

ШНҚ 2.08.01-24

17.

Ҳаво намлиги

ШНҚ 2.08.01-24

18.

Конструкциялар ва қувурўтказгичлар сиртининг ҳарорати

ГОСТ 26254-84

ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.01.04-2018

19.

Ҳаво оқимининг тезлиги

ШНҚ 2.08.01-24

20.

Хонадан 1 соат давомида чиқариладиган ҳаво ҳажми

ШНҚ 2.08.01-24

21.

Тўсувчи конструкциялар орқали ўтадиган иссиқлик оқимининг зичлиги, қувурўтказгичларнинг иссиқлик изоляцияси

ШНҚ 2.01.04-2018

Қувурўтказгичлар ва ускуналар учун иссиқлик изоляциясини лойиҳалаш нормалари

22.

Тўсувчи конструкцияларнинг ҳаво ўтказишга қаршилиги.

ШНҚ 2.01.04-2018

23.

Тўсиқлар товуш изоляциясининг характеристикаси, ҳаво орқали ва зарба таъсирида тарқаладиган товуш изоляциясининг шовқин даражаси

ШНҚ 2.01.08-24

24.

Ёритилганлик

ШНҚ 2.08.01-24

25.

Конструкцияларнинг тебраниш (вибрация) даражаси

-

26.

Материалларнинг ҳажмий массаси

Лойиҳага мувофиқ тарзда

27.

Мустаҳкамлик: бетон, ғишт териш қоришмаси, ёғоч, металл

Лойиҳага мувофиқ тарзда

28.

Ғишт ва тош теримидаги бўшлиқлар

Лойиҳага мувофиқ тарзда

29.

Темир-бетон конструкцияларда металл мавжудлигини, ҳимоя қатлами қалинлигини ва арматура кесимини аниқлаш

Лойиҳага мувофиқ тарзда

30.

Ғиштнинг қоришма билан бирикиш мустаҳкамлиги

ШНҚ 2.03.07-21

31.

Арматура ва пайвандлаб бириктириладиган деталларнинг коррозиядан шикастланиш чуқурлиги

Ҳисоблаш бўйича

32.

Конструкцияларнинг чизиқли ўлчамлари

Лойиҳага мувофиқ тарзда

33.

Санитария тугунлари ва ванна хоналари поллари гидроизоляциясининг ҳолати.

Синаш пайтида томчиларнинг мавжуд эмаслиги

34.

Материалларнинг намлиги: ёғоч, бетон, ғишт, иситгич

ГОСТ 23166-2021,

ГОСТ 475-2016,

ГОСТ 12730.0-2020,

ШНҚ 2.01.04-2018,

ШНҚ 3.04.01-21

35.

Пардозлаш ишларининг сифатини тавсифловчи параметрлар: деворлар сиртнинг текислиги, вертикал ва горизонталдан оғиш ҳоллари, пол юзасининг нотекисликлари

ШНҚ 3.04.01-21

ГОСТ 23166-2021

ГОСТ 475-2016

36.

Металл элементлардаги пайвандлаш бирикмаларининг кўринмас нуқсонлари

ҚР 03.02-23

37.

Металл боғлагичлар ва пайвандлаш деталларининг коррозияга қарши қопламаси қалинлиги

ШНҚ 2.03.11-24

38.

Антисептик модданинг ёғоч конструкциялар элементларига сингиш чуқурлиги

ҚР 03.01-23

39.

Қувурўтказгичлардаги сув ҳарорати

ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.04.01-22

сув ҳароратини ростлаш графиклари

40.

Қуйиладиган сув ҳарорати

ШНҚ 2.04.01-22

41.

Сув босими ёки сув тарқатувчи кранлар олдидаги эркин босим

ҚР 05.01-23

Лойиҳа

42.

Сув сарфи

Лойиҳа

43.

Ўтказгичлар нишаблиги

Лойиҳа

44.

Вертикаллик

ШНҚ 3.01.03-24

45.

Қувурўтказгич таянчлари (маҳкамлагичлар ва ш.ў.) орасидаги чизиқли ўлчамлар

Лойиҳа,

Қувурўтказгичлар таянчлари (маҳкамлаш жойлари) орасидаги чизиқли ўлчамлар

ШНҚ 3.01.03-24

46.

Полдан иситиш асбоби тагигача бўлган масофа, иситиш асбоби ва девор орасидаги масофа, иситиш прибори устидан дераза ости тахтасигача бўлган масофа

ҚР 03.01-23

47.

Қувурларнинг эгилиш радиуси, қувурларнинг оваллиги,

флансларнинг қувур ўқига нисбатан перпендикулярлиги

ШНҚ 3.01.03-24

48.

Маҳкамлаш воситаларининг суғуришдаги зўриқиш кучи

ШНҚ 3.01.03-24

 

 

».