toggle_night_mode
Ҳужжат 15.05.1998 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ҲУДУДИГА ЭТИЛ СПИРТИНИ ОЛИБ КЕЛИШНИ ВА УНИНГ ТРАНЗИТИНИ ТАҚИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга давлат монополиясини, ички бозорни, истеъмолчилар ҳуқуқларини ва аҳоли соғлигини ҳимоя қилишни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртининг ғайриқонуний олиб келинишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш ва транзит орқали ўтказиб юбориш тақиқлансин. Истисно ҳолларда фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан ўтказиб юборишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спирти ғайриқонуний олиб келинганда ва транзит орқали ўтказилганда ҳамда шундай ҳоллар корхоналарда ва савдода аниқланганда спиртни давлат фойдасига мусодара қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига озиқ-овқат этил спирти олиб келтиришни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 27 февралдаги 85-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 15 май,
213-сон