Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга давлат монополиясини, ички бозорни, истеъмолчилар ҳуқуқларини ва аҳоли соғлигини ҳимоя қилишни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртининг ғайриқонуний олиб келинишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш тақиқлансин, транзит бундан мустасно.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спирти ғайриқонуний олиб келинганда ва транзит орқали ўтказилганда ҳамда шундай ҳоллар корхоналарда ва савдода аниқланганда спиртни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига озиқ-овқат этил спирти олиб келтиришни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 27 февралдаги 85-сон қарорининг
2 ва
3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.