1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.87.00 (Кучини йукотган) Давлат грантлари. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларнинг таълим олиши]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҳОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
КАДРЛАРНИ ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ АСОСИДА МАҚСАДЛИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 августда 1506-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги «2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги ПҚ-92-сон қарорининг 6-бандини бажариш мақсадида қарор қиламиз:
1. «Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 июль,
58-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. ҚОСИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 июль,
154-1-сон
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 июль,
19-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. АКБАРОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 июль,
02/2658-сон
Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 7 июлдаги 58, 154-1, 19 ва 02/2658-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-92-сон «2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ, олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида мақсадли тайёрланган кадрларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш қоидалари ва тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
1. Барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари бакалавр ва магистрлари (кейинги ўринларда матнда битирувчилар деб юритилади) 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга (кейинги ўринларда матнда иш берувчи деб юритилади) ишга тақсимланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
2. Олий таълим муассасаларини давлат грантлари асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда, камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
3. Агар битирувчи олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида давлат грантлари асосида ўқиган тақдирда, унинг ишлаб бериш мажбурияти камида уч йил деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
4. Олий таълим муассасаларини тўлов-контракт асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
5. Битирувчиларни эгаллаган таълим йўналиши ва касбий тайёргарлигига кўра тақсимлашни мувофиқлаштириш учун тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик, идоралар қошида махсус комиссиялар тузилади.
II. Битирувчиларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва буюртмаларни шакллантириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
6. Иш берувчи кадрларга бўлган эҳтиёжни, мавжуд бўш иш жойлари ҳақидаги маълумотларни ҳар йили 1 апрелга қадар аниқлайдилар ҳамда махсус комиссияга иш жойи кўрсатилган ҳолда, кафолатланган талабнома (буюртма)ни тақдим этадилар.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
7. Ўз тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда уларга бўлган буюртмаларни йўналишлар бўйича умумлаштириб, олий таълим муассасалари битирувчилари тақсимоти кўрсаткичларини шакллантиради.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
8. Махсус комиссия томонидан буюртмалар асосида шакллантирилган тақсимот кўрсаткичлари тегишли олий таълим муаcсасаларига юборилади.
III. Битирувчиларни ишга тақсимлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.10.00 Фуқароларнинг алоҳида тоифаларини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатлар]
9. Олий таълим муассасаларида битирувчиларни ишга тақсимлаш улар олий таълим муассасасини битиришидан камида 1 ой олдин ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
10. Битирувчиларнинг тақсимоти олий таълим муассасаси ректори тасдиқлаган олий таълим муассасасининг тақсимот комиссияси (кейинги ўринларда матнда тақсимот комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади. Тақсимот комиссия таркибига: олий таълим муассасаси ректори - комиссия раиси, факультет декани, кафедра мудирлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар, иш берувчилар вакиллари аъзо қилиб киритилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
а) битирувчиларни олий таълим муассасасида эгаллаган таълим йўналишлари ва малакасига, кадрларга бўлган буюртмага асосан ҳамда уларнинг рейтинги, оилавий шароити, яшаш жойи ва таклиф этилаётган иш жойларида ишлаш истагини ҳисобга олган ҳолда ишга тақсимлайди;
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 28-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3926, 14.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
б) ҳар бир битирувчини таклиф қилинаётган иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлар, лавозими, иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ва бошқа зарур маълумотлар билан таништиради;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
в) мажлис баённомаси ва битирувчилар шахсий тақсимоти қайдномасини юритади (1-илова).
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.06.00 Ишга қабул қилишда кафолатлар]
13. Юқори рейтинг тўплаган битирувчилар биринчилар қаторида мавжуд бўлган иш жойларига ўзларининг ихтиёри билан жойлашиш ҳуқуқига эга бўладилар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.10.00 Фуқароларнинг алоҳида тоифаларини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатлар]
14. Олий таълим муассасаларида ўз ҳисобидан тўлов-контракт бўйича таълим олган битирувчилар ўз ихтиёри билан тақсимот комиссиясида иштирок этиши ва унинг розилиги асосида комиссия қарори билан таклиф этилаётган иш жойларига ишга юборилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар]
15. Агар тақсимот комиссияси битирувчини иш билан таъминлай олмаса, унга мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома (2-илова) тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.21.00 Бошқа ишга ўтказиш]
16. Тақсимот комиссияси ишини тугатгандан сўнг битирувчиларни уларнинг саломатлиги, оилавий шароити ўзгариши асосида қайта тақсимлаш масаласи олий таълим муассасаларининг тақсимот комиссиялари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
17. Олий таълим муассасаси тақсимот комиссияси иши тугагандан сўнг бир ҳафтадан, бироқ битирувчи ўқишни тугатган кундан сўнг уч кундан кечиктирмай, ишга юборилаётган ҳар бир битирувчига қуйидаги ҳужжатларни беради:
тақсимот комиссияси қароридан ва тақсимот рўйхатидан кўчирма.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар]
Мустақил ишга жойлашиш имконияти берилган битирувчиларга мазкур бандда назарда тутилган муддатларда мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома ва олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси берилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми]
Олий таълим муассасаси ректори мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни битирувчига ўз вақтида берилишига шахсан жавобгардир. Битирувчига белгиланган нусхадаги йўлланма ўрнига бошқа ҳужжатлар берилишига рухсат этилмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.18.00 Меҳнат дафтарчалари ва ишлаганлик тўғрисида бошқа ҳужжатлар]
18. Битирувчи мазкур Низом талаблари асосида тақсимот бўйича уч йил ишлаб бергандан кейин унга олий таълим муассасаси томонидан бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасига мувофиқ дипломнинг асл нусхаси берилади.
IV. Тақсимот асосида юборилган битирувчиларни ишга қабул қилиш ва уларнинг меҳнати
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.08.00 Меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш. Ишга қабул қилиш вақтида дастлабки синов]
19. Битирувчилар ўқишни тамомлагандан сўнг кўпи билан уч ойгача бўлган муддатда иш жойига етиб келишлари ва иш бошлашлари лозим.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
20. Иш берувчи иш жойига етиб келган битирувчи томонидан тақдим этилган йўлланмани тасдиқлайди ва ўн кун муддат ичида йўлланмани тегишли олий таълим муассасасига юборади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.08.00 Меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш. Ишга қабул қилиш вақтида дастлабки синов]
21. Иш берувчи олий таълим муассасаси битирувчилари билан ўрнатилган тартибда ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмага мувофиқ меҳнат шартномаси тузади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.06.00 Ишга қабул қилишда кафолатлар]
Танлов асосида ишга қабул қилинадиган лавозимларга битирувчилар йўлланма асосида танловсиз қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.19.00 Меҳнат шартномаси тузишнинг бошқа масалалари]
22. Битирувчи томонидан мажбурий ишлаб берилиши лозим бўлган уч йиллик муддатга қуйидаги муддатлар ҳам киради:
таълим муассасаси, корхона ёки ташкилотда турли лавозимларда ишлаган муддат;
таълим муассасаси, корхонаси ёки ташкилот мансуб бўлган тизимдаги (вазирлик, идора ёки бошқа хўжалик бошқаруви органи) бошқа таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда иш берувчининг розилигига кўра ишлаган муддат;
меҳнат таътилида, шу жумладан ижтимоий таътилларда бўлган муддат;
муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат ўталган муддат.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
23. Битирувчи уч йил мажбурий ишлагандан сўнг шу иш берувчида ишни давом эттириш масаласи иш берувчи ва ходимнинг ўзаро келишувига мувофиқ меҳнат қонунчилиги асосида ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби.
V. Битирувчиларга бериладиган имтиёзлар
24. Ишга тақсимланган битирувчи таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга ишга жойлашгач, иш берувчи унга меҳнат қилиши учун шарт-шароитларни яратади, уй-жой билан таъминлаш чораларини кўради.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
25. Иш берувчи ёш мутахассисларнинг меҳнатини рағбатлантириш ва уларнинг лавозимларини ошириш чораларини кўради, уларга илмий иш билан шуғулланиш учун имконият яратади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.11.00.00 Меҳнат низолари / 05.11.01.00 Якка тартибдаги меҳнат низолари]
26. Олий таълим муассасаларини тугатган ва ишга юборилган битирувчи тақсимот комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда олий таълим муассасаси бўйсунадиган тегишли вазирлик ёки идорага ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
VI. Якуний қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
27. 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб, ҳар ўқув йилининг бошида, яъни сентябрь ойида, олий таълим муассасаларига бакалавриат ва магистратура бўйича давлат грантлари асосида қабул қилинган талабалар билан олий таълим муассасаси ўртасида ўқишни тамомлагандан сўнг таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда камида уч йил ишлаб бериш тўғрисида шартнома тузилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.06.00.00 Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги / 05.06.01.00 Умумий қоидалар]
Битирувчи узрсиз сабабларга кўра тақсимланган жойда ишлашни хоҳламаса, унга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида чоралар кўрилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сонли қарори билан тасдиқланган Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида.
28. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 4 июль
Маданият ва спорт ишлари вазири А. АЗИЗХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 4 июль
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 4 июль
Бадиий академия раиси Т. ҚЎЗИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 4 июль
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК раиси О. РАМАТОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 4 июль
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 4 июль
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Тошкент ш.,
2005 йил 4 июль
Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 28-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3926, 14.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)
Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомнинг III бўлимининг 15-бандига мувофиқ мустақил ишга жойлашиш имконияти берилади.
Олий таълим муассасаси ректори
_________________________ (имзо)
М.Ў
Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
(Вазирлик номи)
ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА
(Битирувчи иш жойига келгач 10 кунлик муддатда тўлдирилиб, олий таълим муассасасига кайтарилади.
№ йўлланма бўлаги
ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА
20_ й. «__»___________
_______________________________________
№ йўлланма
_______________________________________
(Иш берувчи:таълим муассасаси, корхона ва ташкилот номи) __________________________________________________