1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2570-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/4-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2570, 2014 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 160-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис биринчи ўринбосари Н. САЙДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 2 май
10/10-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сон қарорига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:».
«клиринг — тўлов тизими иштирокчиларининг пулга доир ўзаро талаблари ва мажбуриятларини йиғиш, таққослаш ҳамда ҳисобга ўтказиш жараёни;»;
бешинчи хатбоши «маблағларни олувчилар» деган сўзлардан кейин «, шунингдек биллинг тизими операторлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«биллинг тизими оператори — биллинг тизими фаолият юритиши учун жавобгар бўлган, биллинг тизимининг Клиринг тизими билан ўзаро маълумот алмашинувини шартнома (бош келишув) ва техник ҳужжатлар талаблари асосида ташкил қилишга масъул бўлган ташкилот.»;
«2. Мазкур Низом талаблари жисмоний ва юридик шахслар томонидан Клиринг тизими орқали нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.»;
д) қуйидаги мазмундаги 41 — 44-бандлар билан тўлдирилсин:
«41. Клиринг тизимига уланиш учун биллинг тизими оператори (бундан буён матнда БТО деб юритилади) ушбу Низомнинг иловасида келтирилган шакл асосида тўлдирилган аризани илова қилган ҳолда Марказий банкка мурожаат қилиши керак.
БТО ва Марказий банк ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида ҳамда маълумот алмашинуви техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
42. БТОнинг аризаси Марказий банк томонидан ўн банк иш куни ичида кўриб чиқилади.
БТОнинг аризасини ўрганиш жараёнида Клиринг тизимига уланишни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, АБМ БТОнинг аризасида келтирилган маълумотлар асосида Клиринг тизими орқали тўловларни амалга ошириш учун ушбу БТОнинг биллинг тизими ва Клиринг тизими ўртасида қўлланиладиган маълумотномалар тавсифи ҳужжати лойиҳасини тайёрлайди ва Марказий банкка тақдим этади.
Қуйидагилар БТОнинг Клиринг тизимига уланиш ҳақидаги аризасини рад этиш асослари ҳисобланади:
1) БТОнинг аризасида назарда тутилган тўловларни қабул қилишнинг қонунчилик ҳужжатларига зид эканлиги;
2) БТОнинг аризасида кўрсатилган маълумотлар асосида Клиринг тизими билан маълумот алмашинувини таъминлашнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги;
3) БТОнинг аризасида назарда тутилган тўловларнинг амалга оширилиши банкларнинг ликвидлигига жиддий салбий таъсир этиши ёки молиявий хавф-хатарларни юзага келтириши мумкинлиги.
БТОнинг аризасида келтирилган маълумотларнинг ва БТОнинг биллинг тизими орқали тўловларни амалга оширишнинг қонунчиликка мувофиқлиги БТО зиммасига юклатилади.
43. БТОнинг Клиринг тизимига уланишини рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, Марказий банк томонидан БТОга қуйидаги ҳужжатлар юборилади:
1) Клиринг тизими ва БТО биллинг тизими ўртасида маълумот алмашинувини амалга ошириш тартиби белгиланган техник ҳужжат;
2) Клиринг тизимига БТО биллинг тизимининг уланиши, ушбу биллинг тизими орқали тўловлар амалга оширилиши шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўз ичига оладиган шартнома (бош келишув) лойиҳаси;
3) БТОнинг биллинг тизими ва Клиринг тизими ўртасида қўлланиладиган маълумотномалар тавсифи ҳужжати лойиҳаси.
44. БТО Марказий банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларни олганидан кейин ўзининг биллинг тизими ва Клиринг тизими ўртасида алоқани таъминлашга хизмат қилувчи маълумотларни Марказий банкка тақдим этади.
БТОнинг биллинг тизими ишлашга тайёр бўлганда, БТО Клиринг тизими билан маълумот алмашинувини бошлаш санаси ҳақида Марказий банкни камида беш банк иш куни олдин хабардор қилади.»;
«5. Клиринг тизими иштирокчилари ва БТОлар Клиринг тизими орқали маълумот алмашинуви шартлари белгиланган шартномани қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш орқали тизим иштирокчилигидан чиқишлари ва (ёки) тўловларни ўтказиш бўйича маълумот алмашинувини якунлашлари мумкин.»;
г) Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Биллинг тизими операторидан Клиринг тизимига уланиш тўғрисида
АРИЗА
Биллинг тизими оператори ҳақидаги қуйидаги маълумотлар асосида Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилишига рухсат беришингизни сўраймиз: