ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ
«Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-В, 2008-05-сон «Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 1782, 2008 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 105-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
«Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қарор қилади:».
2. Низомнинг
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификатини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.».