ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Донни сақлаш, қуритиш, тозалаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнидаги камайиш ва йўқотишларни қоплаш учун молиявий захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 25 апрелдаги 41, 2006-45-сон қарори (рўйхат рақами 1683, 2007 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 22-сон, 230-модда) билан тасдиқланган Донни сақлаш, қуритиш, тозалаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнида камайиш ва йўқотишларни қоплаш учун молиявий захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Донни сақлаш, қуритиш, тозалаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнидаги камайиш ва йўқотишларни қоплаш учун молиявий захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1.
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида доннинг сифат кўрсаткичлари базис тайёрлов кондициялари нормалари тегишли миллий стандартлар билан белгиланади.».
а) 1-банднинг
биринчи хатбошисидаги «Давлат стандартлари» деган сўзлар «Миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«4. Олинган қўшимча маҳсулотлар ва чиқитларда фойдали доннинг таркиби:асосий дон, дон аралашмаси ва ишлов берилаётган экинга белгиланган миллий стандарт бўйича ифлосланган аралашмага кирувчи, ушбу экинларга белгиланган миллий стандартлар бўйича эса асосий донга ёки дон аралашмасига кирувчи маданий ўсимликлар донлари (ифлослик аралашмаси қисмидан ажратиб олинадиган) ҳисоблаб чиқилади».