1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.13.00 Кинематография]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
«ЎЗБЕККИНО» МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Қарори
ЙИЛЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, МОЛИЯЛАШТИРИШ ҲАМДА АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР МАҚСАДЛИ ВА САМАРАЛИ САРФЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 июлда 1385-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 33-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3594, 27.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 апрелдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 16 мартдаги ПФ-3407-сонли «Киноматография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 126-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги 126-сонли «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 128-модда) мувофиқ, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.