1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.08.00 Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозори]
Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 июлда 1384-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 2 декабрдаги 12-сонли «Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга асосан, буюраман:
1. Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Бош директор М. ЮНУСМАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 10 июнь,
2004-13-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 10 июндаги 2004-13-сонли буйруғига ИЛОВА
УЮШГАН БИРЖАДАН ТАШҚАРИ БОЗОРДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ОЛДИ-СОТДИ БИТИМЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуни ва Қимматли қоғозлар тўғрисидаги бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ уюшган биржадан ташқари бозорда акциялар, корпоратив облигациялар ва қимматли қоғозларнинг ҳосилалари (кейинги ўринларда — қимматли қоғозлар) олди-сотди битимларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши уюшган биржадан ташқари бозордаги қимматли-қоғозларнинг барча олди-сотди битимларига татбиқ этилади.
§ 1. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
уюшган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозори — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан уюштирилган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо тизимларида (БТСТ) қимматли қоғозларнинг муомаласи соҳаси;
биржадан ташқари савдолар тизими (БТСТ) — қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан уюштирилган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари электрон савдо тизими;
мижоз — БТСТда қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмани расмийлаштирган жисмоний ёки юридик шахс (шу жумладан хорижий);
мижоз депозитарийси — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий фаолиятини ва мижознинг қимматли қоғозларига бўлган мулк ҳуқуқларини ҳисобга олиш ва (ёки) сақлашни амалга оширувчи юридик шахс;
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдосини ташкил этиш — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозлар сотувчилари ва харидорларидан тушаётган буюртмаларни тизимлаштириш, улар ўртасида савдоларни ўтказиш, ўтказилган савдолар натижаларини расмийлаштириш ва қимматли қоғозлар билан тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш фаолияти;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдосини ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг шериги — жисмоний ва юридик шахслардан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни тўплаш ва ушбу буюртмаларни БТСТга юбориш учун биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган хўжалик юритувчи субъект;
буюртмаларни қабул қилиш пункти (БҚҚП) — қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш, киритиш ва дастлабки кўриб чиқишни ва уларни БТСТга юборилишини амалга оширувчи биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ҳудудий алоҳида бўлинмаси ёки унинг шеригининг бўлинмаси;
хизмат кўрсатувчи депозитарий — Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидалари — қимматли қоғозларни муомалага киритиш ва уларни муомаладан олиш тўғрисидаги нормаларни, қимматли қоғозлар котировкаларини; қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан иштирокчиларни киритиш тартибини, ахборотни ошкор қилиш тартибини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;
буюртма — биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси талабларига мувофиқ битимларни тузиш учун керак бўладиган барча шартларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар олди-сотди битимини тузиш тўғрисида таклиф;
топшириқ — биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, мижоз депозитарийси, хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини амалга оширишда қимматли қоғозлар билан операцияларни ўтказиш учун электрон ёки қоғоз шаклда бериладиган фармойиш.
§ 2. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан кўрсатиладиган хизматлар
2. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз мижозларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:
юридик ва жисмоний шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш ва уларни максимал қаноатлантирилиши учун буюртманинг шартларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиш;
қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича савдоларни ташкил этиш;
қимматли қоғозларга эгалик қилишга бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказишни расмийлаштириш учун барча зарурий ҳаракатларни таъминлаш;
51. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчилари фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозлар билан битимларни ўрнатилган тартибда биржа котировка баҳоси бўйича рўйхатдан ўтказади.
52. Қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларнинг ёзма (қоғозли) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади.
§ 3. БТСТда мижозларни рўйхатга олиш тартиби
6. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси БТСТда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган мижозларгагина хизмат кўрсатиши мумкин.
7. Мижозни БТСТда рўйхатдан ўтказиш мижоз томонидан тақдим этилган буюртмага асосан амалга оширилади.
12. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижознинг тўғри тўлдирилган буюртмаси топширилгандан сўнг бир иш куни давомида уни БТСТда рўйхатдан ўтказиши ва унга мижознинг идентификацион рақамини бериши шарт.
13. Мижоз биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ўз БҚҚП орқали, шунингдек биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси шеригининг БҚҚП орқали ҳам БТСТда рўйхатдан ўтиши ва хизмат кўрсатилиши мумкин.
14. Мижоз қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ёки унинг шеригининг исталган БҚҚПларидан бирига топшириши мумкин. Бунда мижознинг БТСТдаги идентификацион рақами ўзгармайди.
Буюртмалар мижоз депозитарийси томонидан топширилган тақдирда, буюртмага мижоз ва депозитарий ўртасидаги депозитарийга мижознинг номидан буюртмалар бериш ҳуқуқини назарда тутувчи шартнома нусхаси илова қилинади.
15. Қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш бўйича буюртмалар қаноатлантирилган тақдирда, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозга почта ёки факс орқали ёхуд мижознинг электрон почтасига (мавжуд бўлганда) битим рўйхатдан ўтган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистридан кўчирма юборади.
16. Рўйхатдан ўтгандан сўнг бир кун ичида биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мижозга шахсий ҳисобварақ очади.
БҚҚПнинг буюртмани қабул қилиб олган масъул ходимининг имзоси (буюртмани электрон тарзда киритиш бундан мустасно);
эмитентнинг номи;
қимматли қоғоз тури ва хили.
22. Қоғоз шаклида расмийлаштирилган буюртмалар мижозлар томонидан уч нусхада берилади. Бир нусхаси мижозда қолади, иккинчи нусхаси биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига берилади, учинчиси эса БҚҚПда сақланади.
23. Мижоз (сотувчи) томонидан қимматли қоғозларни сотишга буюртмани бериши унинг номидан:
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини депонентлаш учун савдо ҳисобварағини очишга топшириқ бериш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини хизмат кўрсатаётган депозитарийнинг сақлаш жойларига (мижознинг савдо хисобварағига) бериш (депонентлаш);
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижознинг БТСТда савдо қилиши учун мижознинг савдо хисобварағидаги ҳужжатли қимматли қоғозлар ҳаракатини тўхтатишга топшириқ бериш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижозга савдо ҳисобварағини очишга, мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини сақлаш жойига қабул қилиш ва БТСТда савдоларни амалга ошириш учун уларни мижознинг савдо ҳисобварағига блокировка қилиш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижоз депозитарийсига хизмат кўрсатувчи депозитарийда мижозга савдо ҳисобварағини очишга, мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини депо ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариб унинг хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги савдо ҳисобварағига ўтказиш ва БТСТда савдо қилиши учун ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ҳаракатини тўхтатишга топшириқ бериш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига, у томондан клиринг ўтказилгандан сўнг, бир иш куни мобайнида савдо натижалари асосида сотилган қимматли қоғозлар учун мижознинг (сотувчининг) ҳисобварағига пул маблағларини ўтказишни амалга ошириш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига у томондан клиринг ўтказилгандан сўнг, хизмат кўрсатувчи депозитарийга савдо натижалари асосида мижознинг савдо ҳисобварағидан қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг савдо ҳисобварағидан қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
231. Мижоз томонидан сотишга буюртмаларни қайтариб олиниши ёки сотишга буюртмаларнинг амал қилиш муддатининг тугаши, унинг номидан:
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга реализация қилинмаган ҳужжатли қимматли қоғозларни блокировкадан ечишга топшириқ бериш;
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан реализация қилинмаган ҳужжатли қимматли қоғозларни сотувчининг савдо ҳисобварағидан мижоз депозитарийсидаги сотувчининг депо ҳисобварағига ўтказишни амалга ошириш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижоз депозитарийсига биржадан ташқари савдоларда реализация қилинмаган мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини блокировкадан ечиш, уларни хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги мижознинг (сотувчининг) савдо ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш ва уларни мижоз депозитарийсидаги депо ҳисобварағига ўтказишга топшириқ бериш;
мижоз депозитарийсига хизмат кўрсатувчи депозитарийнинг огоҳлантиришига асосан мижознинг реализация қилинмаган ҳужжатсиз қимматли қоғозларини унинг депо ҳисобварағига ўтказиш ҳуқуқини беради.
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига, у томондан клиринг ўтказилганидан сўнг, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозининг ҳисобварағи бўйича савдо натижалари асосида сотиб олинган қимматли қоғозлар учун пул маблағларини ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига у томондан клиринг ўтказилганидан сўнг, хизмат кўрсатувчи депозитарийга савдолар натижаларига асосан мижознинг савдо ҳисобварағига қимматли қоғозларни ўтказишга топшириқ бериш;
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан БТСТда харид қилинган қимматли қоғозларни мижознинг савдо ҳисобварағига ўтказиш;
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан мижоз депозитарийсига нақд бўлмаган қимматли қоғозларни мижоз депозитарийсидаги мижознинг депо ҳисобварағига ўтказишга топшириқ бериш;
мижоз депозитарийсига хизмат кўрсатувчи депозитарий топшириғига асосан мижознинг қимматли қоғозларини унинг депо ҳисобварағига ўтказиш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига БТСТдаги савдолар якунларига кўра мижоз депозитарийсидаги мижознинг депо ҳисобварағи бўйича кўчирмани олиш ҳуқуқини беради.
§ 5. Биржадан ташқари савдо ташкилотчиси ва мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
25. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш БҚҚП орқали;
27. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси хизматларни сифатли ва ўз вақтида тақдим этиши учун куйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида БҚҚПлари фаолиятини ташкил этишни таъминлаш;
маълумотни узатиш учун ўз телекоммуникация тармоғини ташкил этиш ёки ижарага олиш;
белгиланган тартибда мижозларнинг электрон алоқа каналлари орқали БТСТга бевосита киришини таъминлаш;
қимматли қоғозларни сотиш учун берилган буюртмалар асосида хизмат кўрсатувчи депозитарийга ёки мижоз депозитарийсига хизмат кўрсатувчи депозитарийда мижознинг қимматли қоғозларини депонентлашни таъминлашга ва уларни биржадан ташқари савдоларини тўхтатиб қўйишга топшириқ бериш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг барча иштирокчилари учун савдоларга қиришнинг тенглигини таъминлаши;
манфаатдор шахсларнинг БТСТда мавжуд бўлган қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга таклифлар ва ўтказилган савдолар натижалари тўғрисидаги маълумотларга тўсиқсиз киришини таъминлаши;
мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга буюртмаларини буюртмада ва қоидада белгиланган шартларга мувофиқ уларнинг ташкилий савдоларига тегишли таклиф/сўров мавжуд бўлган тақдирда қаноатлантириши;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган тартибда мижознинг қаноатлантирилган буюртмалари билан боғлиқ биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистридан мижозга кўчирма нусхаларини бериши;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сўровига кўра, рўйхатдан ўтказилган шахслар сони ва тоифалари тўғрисидаги, бозор фаоллиги параметрлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши;
мижозлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг хавфсизлигини ва уларнинг рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишини таъминлаши;
мижознинг сўрови бўйича қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга берилган буюртмалари қондирилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши;
оммавий ахборот воситаларида савдолар натижалари, эмитентларнинг номлари, сотиб олишга/сотишга таклиф этилган қимматли қоғозларнинг сони, тури ва баҳоси тўғрисидаги маълумотларни мунтазам эълон қилинишини таъминлаши шарт.
Мижоз томонидан сотишга буюртмани қайтариб олганида ёки сотишга буюртманинг амал қилиш муддати тугаганда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси:
32. Мижозлар буюртмаларини қаноатлантириш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда сотувчилардан қимматли қоғозларнинг энг кўп миқдорини сотиб олувчиларнинг мол-мулкига ўтказилишини таъминловчи котировка баҳоси белгиланади. Иккинчи босқичда сотиб олиш нархи котировка баҳосидан юқори ёки тенг ва сотиш баҳоси котировка баҳосидан паст ёки тенг бўлган барча буюртмалар қаноатлантирилади.
33. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси биржа инспекторини биржа савдоларидаги қимматли қоғозлар котировка баҳосининг бозор баҳосидан 10 ва ундан ортиқ фоизга тафовути тўғрисида бир кунлик муддатда ёзма равишда хабардор этиши шарт.
34. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қоидаларини ва биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг БҚҚП билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
35. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ва хизмат кўрсатувчи депозитарий ўртасидаги ҳамкорлик қилиш шартлари ва тартиби амалдаги қонун ҳужжатлари ва улар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома билан тартибга солинади.
Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз депозитарийсининг ҳамкорлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон ҳужжатларни қабул қилиш ва юбориш йўли билан амалга оширилади.
36. Ҳамкорлик қилиш шартномасига мувофиқ, савдога қўйилган қимматли қоғозларнинг мавжудлигини кафолатлаш ва ҳисобга олиш ҳуқуқи хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан амалга оширилади, рўйхатдан ўтказилган мижозларнинг пул маблағлари ҳисоби ва сақланиши эса биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.
§ 7. Мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби
37. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз хизматлари учун тарифларни белгилаш ҳуқуқига эга.
38. Мижозлар билан сотиб олинган/сотилган акциялар учун ҳисоб-китоблар биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.
§ 8. Биржадан ташқари савдолар иштирокчиларининг жавобгарлиги ва ҳисобот бериши
40. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ва депозитарийларнинг вазифалари, ваколатлари ва мажбуриятлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
41. Биржадан ташқари савдолар ташкил этилишининг ҳамда БТСТда амалга оширилган қимматли қоғозлар билан операциялар тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниши устидан назорат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ўз ваколати доирасида амалга оширилади.
42. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳар ойнинг биринчи иш кунида рўйхатдан ўтказилган битимларнинг ҳисоб регистридан кўчирма тақдим этиши шарт.
43. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз депозитарийси мижозга етказилган ҳақиқий зарар учун, шунингдек ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида мижознинг йўқотилган фойдаси учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
44. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз депозитарийси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг тасарруфида бўлган маълумотларнинг хавфсизлиги ва махфийлиги ҳамда уларнинг ошкор қилиниши натижасида етказилган барча зарарларни қоплаш учун жавобгар бўлади.
45. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий, мижоз депозитарийси, шунингдек мижоз ушбу Низом талабларини бажармаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.