1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
РЕСПУБЛИКА ТЕАТР ВА ТОМОША МУАССАСАЛАРИДА ЧИПТАЛАР БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 23 июнда 1376-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 июндаги 242-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1376-1, 04.06.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг концерт заллари ва саройларини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2004 йил 30 январдаги 43-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 44-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.