Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида»
Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 26 декабрдаги 210-сонли ва 2024 йил 24 декабрдаги 20-сон қарори (рўйхат рақами 3603, 2025 йил 27 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 10/25/3603/0082-сон) билан тасдиқланган Пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартиби
8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Тиббий хизматга тўлов қийматини белгилашда, рентабеллик кўрсатиладиган тиббий хизмат таннархининг 20 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.