1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 39-мҳ-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 137-модда);
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 майдаги 295-мҳ-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2861-1, 2018 йил 25 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018-й., 10/18/2861-1/1278-сон).
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 1 май,
10-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 1 майдаги 10-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини (бундан буён матнда маълумотлар базаси деб юритилади) шакллантириш ва юритиш, шунингдек унга киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.
2. Маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ва уларнинг ходимларини ҳисобга олиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) расмий ҳамда «Yurist.adliya.uz» веб-сайтларида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратиш ва унинг янгилаб турилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базаси тегишинча Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.
4. Вазирлик ва ҳудудий адлия органлари давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган юридик хизматлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, улардан юридик хизмат фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
2-боб. Маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш ҳамда унга киритиш учун маълумот тақдим этиш
5. Юридик хизмат ходимларига оид маълумотлар «Yurist-adliya» электрон тизими орқали юритилади.
6. Маълумотлар базалари тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва ҳудудий адлия органларидаги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош маслаҳатчилари томонидан шакллантирилади ва мунтазам равишда электрон шаклда давлат тилида юритилади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот ҳудудий адлия органларига тақдим этилади.
8. Давлат органлари ва ташкилотлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг январь ойи 10-санасига қадар тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотларни ёзма ва электрон шаклда тақдим этади.
Тақдим этилган маълумотлар йил давомида ўзгарган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.
3-боб. Якуний қоидалар
9. «Yurist-adliya» электрон тизимидаги маълумотларнинг ўз вақтида ва тўғри юритилиши учун масъулият тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, шунингдек ҳудудий адлия органларидаги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош маслаҳатчилари зиммасига юклатилади.
10. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Вазирликнинг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Юридик хизматлар ходимлари ҳақида
МАЪЛУМОТ
Т/р
Ф.И.О
Туғилган йили ва ойи
Тамомлаган
таълим муассасаси ва вақти
Лавозим
(иш жойи кўрсатилган ҳолда)
Мартаба даражаси (берилган вақти)
Иш жойи манзили ва юридик хизмат ходимининг электрон почтаси
Хизмат ва уяли телефон рақами
Эгаллаб турган лавозимга қабул қилинган вақт
Юридик мутахассислик бўйича иш стажи
Шундан юридик хизматдаги иш стажи
(9-устундан)
Юридик кадрларни қайта тайёраш ва малакасини ошириш институтида малакасини оширган вақти (сертификатнинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда)
Аттестациядан ўтган вақти
(гувоҳноманинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
1.
2.
3.
....
Изоҳ:
мазкур шаклнинг 6 ва 7-устунларидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, бу ҳақда юридик хизмат ходими томонидан бир иш куни ичида тегишли адлия органига оғзаки равишда маълум қилиниши;
барча маълумотлар қоғоз ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши;
юридик хизмат ходимларининг маълумотномалари (объективкалари) мазкур шаклга илова қилган ҳолда тақдим этилиши шарт.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақида
МАЪЛУМОТ
Т/р
Давлат органи ва ташкилотининг номи
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меъёрларга асосан ташкил этиладиган юридик хизмат штат бирликлари сони
Ҳақиқатда ташкил этилган юридик хизмат штат бирликлари сони
Штат бирликларида ишлаётган юридик хизмат ходимлари сони
Юридик хизматдаги бўш иш ўринлари сони
Бўш иш ўринларидаги лавозимларнинг ойлик маоши
Юридик хизмат ходимлари бўш иш ўринларининг лавозимлари
Юридик департамент
(аниқ кўрсатилади)
Бошқарма бошлиғи
(аниқ кўрсатилади)
Юридик бўлим
(аниқ кўрсатилади)
Бюро бошлиғи
(аниқ кўрсатилади)
Бош юрисконсульт (аниқ кўрсатилади)
Етакчи, катта юрисконсульт (аниқ кўрсатилади)
Катта юрисконсульт (аниқ кўрсатилади)
Юрисконсульт (аниқ кўрсатилади)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
1.
2.
3.
....
Изоҳ:
барча маълумотлар қоғоз ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши шарт.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 10/25/3622/0415-сон)