1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
«Жиззах вилоятининг Фориш туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
I. Қуёш фотоэлектр станциялари орқали электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этиш
1.Тўғридан-тўғри музокаралар натижасида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
(а) «China Electrical Equipment lnternational Со. LTD» (Хитой Халқ Республикаси) ҳамда «China Huadian Overseas lnvestment Со. LTD» (Хитой Халқ Республикаси) компаниялари (кейинги ўринларда — Инвесторлар) томонидан «Жиззах вилоятининг Фориш туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида «Huadian Jizzakh Solar Power» МЧЖ (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) таъсис этилгани;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
(б) Инвесторлар, Лойиҳа компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 2025 йил 5 апрелда инвестиция шартномаси имзолангани ҳамда унга мувофиқ Инвесторлар ва Лойиҳа компанияси Жиззах вилоятида 2,08 миллиард Хитой юани миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;
(в) 2024 йил 13 сентябрда Инвесторлар ва «Ўзэнергосотиш» АЖ ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2025 йил 5 апрелда Лойиҳа компанияси ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўртасида тармоққа улаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Битимлар) имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
II. Мажбурият ва имтиёзлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
2.Белгилансинки, электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ:
(а) Инвесторлар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Лойиҳа компанияси фойдасига воз кечади;
(б) Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзэнергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
(в) Лойиҳа компанияси Инвестиция лойиҳаси доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун ҳаво электр узатиш тармоқларини қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топширади;
(г) «Ўзэнергосотиш» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилади ва Лойиҳа компанияси томонидан ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун сарфланган харажатлар тўлиқ қоплангунига қадар ушбу харажатларни белгиланган тарифга қўшган ҳолда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади ва тўловларни миллий валютада амалга оширади;
(д) электр энергиясини сотиб олиш, подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича миллий валютада амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
(е) Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 20 миллион АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этади;
(ж) қуёш фотоэлектр станциясини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади.
3. Қуйидагиларга:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
(а) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси билан биргаликда Битимларда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 11, 31, 40 ва 43-моддалари.
(б) «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун уч ой мобайнида тўлов мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
4.Лойиҳа компанияси ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
III. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
5.Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
(а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвесторлар ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган инвестиция шартномаси тасдиқлансин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар]
(б) «Ўзэнергосотиш» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,Инвесторлар ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Битимлар маъқуллансин.
6.Белгилансинки, Лойиҳа компаниясига барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
(а) кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит ва бошқа қарз тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
(б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, туғридан-тўғри амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
7.Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлигининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиладиган Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудидаги иловага мувофиқ жами 991,1 гектар яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
8. Жиззах вилояти ҳокимлиги:
(а) Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Лойиҳа компанияси билан биргаликда, заруратга кўра, Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Жиззах вилояти ҳудудида ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ҳамда уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, тегишлилиги бўйича оммавий сервитут белгилаш ва ер фонди тоифасини ўзгартириш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклифларни киритсин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.05 Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи (шунингдек, 11.03.08.04га қаранг)]
(б) бир ой муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестиция шартномаси ва Битимларда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
(i) Энергетика вазирлиги ўзига берилган тегишли ер участкалари Лойиҳа компаниясига қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ҳамда Лойиҳа компанияси ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга ижарага берилишини таъминласин;
(ii) Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик (тоифаси ўзгартирилганлиги) учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.
9. Лойиҳа компаниясининг буюртманомасига биноан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
(а) Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари, зарур ҳолларда, И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари Тартиби, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом.
(б) Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва унинг муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;
(в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
10.Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзэнергосотиш» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, мазкур банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонлар ўртасидаги битимлар доирасидаги мажбуриятлар бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
12. Адлия вазирлиги уч ой муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланадиган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
13.Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
14.Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
15.Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 апрель,
ПҚ-158-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-158-сон қарорига ИЛОВА
«Жиззах вилоятининг Фориш туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари
РЎЙХАТИ
Ҳудуд номи
Ердан фойдаланувчи номи
Контур
рақами
Жами ер
майдони
(гектар)
шундан:
Фойдаланишмақсади
яйлов ва пичанзорлар
(гектар)
Бошқаерлар
(гектар)
1588 қ
1590 қ
1591қ
1592 қ
1593 қ
922,0
922,0
-
«Эгизбулоқ» маҳалласи
Туман ҳокимлиги захирасидаги ерлар
1655 қ
Қуёш фотоэлектр станциясини қуриш
1657 қ
1966 қ
1659 қ
1588 қ
56,6
56,6
-
1669 қ
1670 қ
12,3
12,3
-
1588 қ
«Эгизбулоқ» маҳалласи
«Devoloped Kapital»МЧЖ
1964қ
Ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш
1968қ
0,1517
0,1517
-
1969қ
Жами:
991,0517
991,0517
-
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2025 й., 07/25/158/0402-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)