Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сон «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 25 февралдаги 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 3290, 2021 йил 25 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2021 й., 10/21/3290/0236-сон) билан тасдиқланган Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш
тартибида:
«юк операцияси — божхона назорати остида турган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ташиш, юклаш, тушириш, қайта юклаш, уларнинг бузилган ўровларини тўғрилаш, уларни ўраш, қайта ўраш ва ташиш учун қабул қилиш;»;
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.