Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 2018 йил 7 февралдаги 3/2-сон қарори (рўйхат рақами 3005, 2018 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/3005/1167-сон) билан тасдиқланган Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Низом энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини (бундан буён матнда ЭНҲАТ деб юритилади) жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни (бундан буён матнда энергия ресурслари деб юритилади) ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартибини белгилайди.».
2.
8-банддан «ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3.
12-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Табиий газни ҳисобга олиш приборларини танлаш, жойлаштириш ва ўрнатиш ШНҚ 2.04.08-22 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш талаблари»га мувофиқ амалга оширилади.».
4.
13-банддан «Бюро вакили ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5.
14-банддан «ва Бюро вакили» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«15. Таъминотчининг ваколатли ходими истеъмолчидаги энергия ресурсларини ҳисобга олувчи мавжуд ҳисобга олиш приборларини ечиб олишда истеъмолчи иштирокида ҳисобга олиш приборини ва ундаги пломбаларнинг бутунлигини текширади ва бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузади ҳамда далолатноманинг барча нусхалари таъминотчининг ваколатли ходими ва истеъмолчи томонидан имзоланади.
16. Далолатномада ҳисобга олиш приборининг тури, унинг завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ечиш пайтидаги кўрсаткичи ва бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади. Далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади, иккинчи нусхаси таъминотчида қолади.».
7.
17-банддан «Бюро вакили билан биргаликда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«19. Энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган ва улангандан сўнг таъминотчининг ваколатли ходими ва истеъмолчи иштирокида энергия ресурсларининг ҳисобга олиш прибори ўрнатилганлиги тўғрисида икки нусхада далолатнома тузади.»;
«Далолатнома таъминотчининг ваколатли ходими ва истеъмолчи томонидан имзоланади, бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади, иккинчи нусхаси таъминотчида қолади.».