toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3614]
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 март,
2025-04-сон
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 13 мартдаги 2025-04-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сон қарори (рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 36-сон, 972-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси, 4-банднинг биринчи хатбошиси, 7-банднинг биринчи хатбошиси, 10-банднинг бешинчи хатбошиси ва 16-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар «Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 1 — 3-иловаларнинг матнидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига» деган сўзлар «Солиқ қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 4 апрелдаги 2019-17-сон қарори (рўйхат рақами 3158, 2019 йил 6 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 10/19/3158/3085-сон) билан тасдиқланган Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар «Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026 йил 13 октябрдаги 2026-24-сонли қарорига (рўйхат рақами 3172-4, 20.10.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 10/26/3172-4/1062-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2025 й., 10/25/3614/0279-сон; 21.10.2026 й., 10/26/3172-4/1062-сон)