ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг имкониятларини ҳисобга олиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини узлуксиз давом эттириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, вилоятда бўлиб ўтадиган халқаро тадбирларга юқори даражада тайёргарлик кўриш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
иловага мувофиқ Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси, Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети ҳамда «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш дирекциясига ажратилган маблағлар, кредит ва ссудаларнинг асосий қисми ҳамда фоизларини қайтариш муддатларини узайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бир ой муддатда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тузилган кредит ва ссуда шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини ҳамда фоизсиз олинган қарз маблағини қайтариш муддати узайтирилишини таъминласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва мақсадли жамғармалардан олинган ссуда ва кредитлар ҳамда қарз маблағлари вилоят маҳаллий бюджети ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан ўз вақтида қайтарилишини таъминлашга Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А.М. Бобоев шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон
қарорида:
а)
4-банддаги «5 йил» сўзлари «13 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги «2021-2022 йилларда Самарқанд шаҳрининг инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг қамровли ишларни амалга ошириш ва туризмни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-4999-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетига 2021 йилда икки йилда қайтариш шарти билан ажратилган 150 миллиард сўм бюджет ссудасини қайтариш муддатини 6 йилга узайтириш бўйича шартномани расмийлаштирсин.
Бунда Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур бюджет ссудасини 2027 — 2031 йилларда вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтаришга шахсан масъул ва жавобгар этиб белгилансин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги «Самарқанд вилоятида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда туризм салоҳиятини ошириш мақсадида амалга ошириладиган тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПҚ-5249-сон
қарорида:
а)
2-банддаги «5 йил» сўзлари «10 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги «Самарқанд шаҳрида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-233-сон қарорининг
8-бандида: