toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Самарқанд вилоятида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда туризм салоҳиятини ошириш мақсадида амалга ошириладиган тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини ошириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро даражадаги тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш учун манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарори билан Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) 10 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 3 фоизни ташкил қиладиган 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит (кейинги ўринларда — кредит) ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-113-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 07/25/113/0253-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
Самарқанд вилояти ҳокимлиги кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
кредитни қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорига асосан Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
5. Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов:
бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Жамғарма томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқласин;
Жамғармага ажратилган кредитнинг мақсадли сарфланиши ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгар этиб белгилаб қўйилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлигига ажратилган кредитнинг 2021 йилда сўндириладиган асосий қисми 2022 йилга ўтказилсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида тузилган кредит шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 сентябрь,
ПҚ-5249-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5249-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

30 миллион АҚШ доллари

Кредит муддати

10 йил, шу жумладан, имтиёзли давр — 2 йил

Фоиз ставкаси

йиллик 3,0 %

минг АҚШ доллари

Қоплаш даврлари

Ўзлаштириш миқдори*

Тўлов суммаси

Жами тўлов миқдори*

асосий қарз

фоизлар*

2021 йил II ярим йиллиги

30 000,00

-

-

-

2025 йил II ярим йиллиги

-

12 795,84

3 572,30

16 368,14

2027 йил I ярим йиллиги

-

1 720,42

748,38

2 468,80

2027 йил II ярим йиллиги

-

1 720,42

232,26

1 952,67

2028 йил I ярим йиллиги

-

1 720,42

206,45

1 926,87

2028 йил II ярим йиллиги

-

1 720,42

180,64

1 901,06

2029 йил I ярим йиллиги

-

1 720,42

154,84

1 875,25

2029 йил II ярим йиллиги

-

1 720,42

129,03

1 849,45

2030 йил I ярим йиллиги

-

1 720,42

103,22

1 823,64

2030 йил II ярим йиллиги

-

1 720,42

77,42

1 797,84

2031 йил I ярим йиллиги

-

1 720,42

51,61

1 772,03

2031 йил II ярим йиллиги

-

1 720,42

25,81

1 746,22

Жами

30 000,00

30 000,00

5 481,96

35 481,96

* Кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-113-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 07/25/113/0253-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5249-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Белгилансинки, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Жамғармага дастлабки бадали Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Самарқанд вилояти ҳокимлигига 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,25 фоизни, 2019 йил 27 декабрдан — йиллик 2 фоизни ташкил қиладиган, воситачилик йиғимлари ундирилмаган ҳолда 50 миллион АҚШ доллари миқдорида ажратилган кредити ҳисобидан шакллантирилади».
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин».
3. 8-банддан «Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. 9-банддан «Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

50 миллион АҚШ доллари

Кредит муддати

5 йил, шу жумладан, имтиёзли давр — 2 йил

Фоиз ставкаси

2019 йил 27 декабргача — йиллик 2,25 фоиз (шу жумладан, банк маржаси — 0,25 фоиз) 2019 йил 27 декабрдан — йиллик 2,0 фоиз

минг АҚШ доллари

Қоплаш даврлари

Ўзлаштириш миқдори*

Тўлов суммаси

Жами тўлов миқдори*

асосий қарз

фоизлар*

2018 йилнинг II ярим йиллиги

40 000,00

-

238,90**

238,90**

2019 йилнинг I ярим йиллиги

-

-

398,91**

398,91**

2019 йилнинг II ярим йиллиги

10 000,00

213,30**

408,05**

621,35**

2020 йилнинг I ярим йиллиги

-

422,05**

489,44**

911,49**

2020 йилнинг II ярим йиллиги

-

525,39**

495,45**

1 020,84**

2021 йилнинг I ярим йиллиги

-

16 109,34**

695,74**

16 805,08**

2021 йилнинг II ярим йиллиги

-

2 765,05

35,37

2 800,42

2022 йилнинг I ярим йиллиги

-

7 659,49

279,94

7 939,43

2022 йилнинг II ярим йиллиги

-

7 659,49

204,36

7 863,85

2023 йилнинг I ярим йиллиги

-

7 659,49

127,17

7 786,66

2023 йилнинг II ярим йиллиги

-

6 986,40

50,75

7 037,15

Жами

50 000,00

50 000,00

3 424,08

53 424,08

*кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади;
**ҳақиқий тўловлар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 07/21/5249/0898-сон; 19.03.2025 й., 07/25/113/0253-сон)