Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 10 июндаги 2016-21-сон «Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2808, 2016 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016- й., 28-сон, 340-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги 157-сон «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Ушбу Низом молиявий ва солиқ ҳисоботларини (бундан буён матнда ҳисобот деб юритилади) алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.»;
«Солиқ органи солиқ тўловчи томонидан белгиланган шаклда тақдим этилган ҳисоботини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.».