1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»га ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3124-7]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/3124/2524-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 февраль,
231-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 11 февралдаги 231-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»га киритилаётган ўзгартиришлар
2. 30-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 32-банднинг тўртинчи хатбошиси, 56 ва 70-бандлардаги «таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 105-банддаги «Таълим муассасаларида» ва «таълим муассасаларидаги» деган сўзлар тегишли равишда «Давлат таълим ташкилотларида» ва «давлат таълим ташкилотларидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 106-банднинг биринчи хатбошисидаги «Таълим муассасалари» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари (4-002-0-0)» қатори чиқариб ташлансин;
«Умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 472 ва 512-қаторларнинг номидаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ҳ) «Бюджет ташкилотларининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ижтимоий нафақаларни тўлаш учун ўтказиб берган пул маблағлари бўйича молиявий натижалари» қатори чиқариб ташлансин;