toggle_night_mode
Ҳужжат 01.03.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармонига мувофиқ педагогларга малака тоифаларини бериш ҳамда уларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармонига мувофиқ халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, 2025 йил 1 сентябрга қадар:
а) навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:
олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;
б) қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга — уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга — уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
Бунда педагоглар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси (лавозими) оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича сертификатнинг амал қилиш муддати давомида ҳақ тўланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишини таъминласин.
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 февраль,
130-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 331-банд билан тўлдирилсин:
«331. Умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш бўйича босқичма-босқич мезонларга асосланган (форматив ва сумматив) баҳолаш тизими жорий этилади.
Мезонларга асосланган (форматив ва сумматив) баҳолаш тизимини жорий этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Президент мактаблари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарорида:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг буюртманомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари доирасида ҳар йили Президент мактабларининг жорий фаолияти харажатларини қоплаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Президент мактаблари бевосита Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) бўйсунади. Агентлик Президент мактаблари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.
Агентлик Президент мактаблари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, жумладан, уларнинг фаолиятини методик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади»;
9-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат сиёсати, ижтимоий-маданий, мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва долзарб муаммоларни ҳал этишга бағишланган йиғилишларда, мажлисларда ва бошқа тадбирларда белгиланган тартибда иштирок этиш»;
еттинчи хатбошидаги «вазирликнинг» сўзи «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ва мактаб формасини харид қилиш учун қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектлари билан шартнома тузиш»;
11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 17 ва 18-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги, 62-банддаги ҳамда 69-банддаги «вазирлик» сўзи «агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Агентлик тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабларини маъмурий-бошқарув ходимлари ва педагог кадрлар билан тўлдиришни таъминлайди»;
48-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Мазкур Низом доирасида ўтказиладиган танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган, давлат ва инглиз тилларини яхши биладиган, олий маълумотли, белгиланган тартибда аттестациядан ўтган, агентлик томонидан белгиланадиган бошқа малака талабларига жавоб берадиган шахслар бўлиши лозим»;
49-банддаги «ишчи орган» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Танловни ўтказиш учун Танлов комиссияси тузилади. Танлов комиссияси таркиби Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади»;
қуйидаги мазмундаги 661-банд билан тўлдирилсин:
«661. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Бунда устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:
Кембриж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking (Focus on Assessment ёки Focus on Teaching) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;
Президент мактабларида камида бир йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
74 ва 75-бандлардаги тегишли келишикдаги «вазирлик» сўзи тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«77. Президент мактабларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йилининг охирида амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) билан келишилган ҳолда, уларни бошқа умумтаълим муассасаларига ўтказиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига олади»;
5-банднинг «ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) педагогнинг инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи CEFR B2 ёки ундан юқори даражадаги, инглиз тили фани ўқитувчилари учун эса CEFR C1 ёки ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификати бўлса, асосий иш ҳақининг 60%»;
биринчи хатбошидан «(ижрочи директор, ўқув ишлари бўйича директор, директор ўринбосарлари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) раҳбар ходимнинг инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи CEFR B2 ёки ундан юқори даражадаги миллий ва халқаро тан олинган сертификати бўлса, асосий иш ҳақининг 60%»;
8-банднинг биринчи хатбошисидан «(ижрочи директор, ўқув ишлари бўйича директор, директор ўринбосарлари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) ўқув-ёрдамчи ходимнинг инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи CEFR B2 ёки ундан юқори даражадаги миллий ва халқаро тан олинган сертификати бўлса, асосий иш ҳақининг 50%»;
10-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Президент мактаби директорини рағбатлантириш ва қўшимча устама ҳақи белгилаш агентлик директори томонидан амалга оширилади.
Агентлик рағбатлантириш ва қўшимча устама ҳақи белгилаш тўғрилигини назорат қилади ва бунинг учун жавобгар ҳисобланади»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Президент мактаблари ходимларини рағбатлантириш ва қўшимча устама ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан, Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади»;
12 ва 13-бандлардаги «вазирликка» сўзи «Агентликка» сўзи билан алмаштирилсин;
4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги 577-сон қарорида:
а) 3-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам ходимнинг ўзи ёки яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
Бунда календарь йили давомида бир ходимга тўланадиган моддий ёрдамларнинг жами миқдори унинг лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдорининг икки баробаридан оширилишига йўл қўйилмайди».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 мартдаги 141-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ваколатлари доирасида Агентлик буюртмалари бўйича жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визаларининг расмийлаштирилишини, белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин»;
номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«*** Факультатив машғулотлар:»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ихтисослаштирилган мактабларда — мусиқа, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология, жисмоний тарбия фанлари, шахмат машғулотлари, сунъий интеллект, робототехника, агротехнология, нанотехнология, биотехнология, IELTS, TOEFL ва SAT;
ижод мактабларида — мусиқа, санъат (ART), технология (робототехника), жисмоний тарбия фанлари дарслардан кейин ўқитилади»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Таълим муассасасининг номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Таълим муассасасининг номи

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби

Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби

Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактаби

Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб

».

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорида:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«нодавлат таълим ташкилотларининг педагог кадрларини ҳам аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаси бериш»;
б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 61-банднинг учинчи хатбошисидаги «сертификат» сўзи «белгиланган балл» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) педагог ва психолог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди»;
4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади (магистратурани тугатганлар бундан мустасно)»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Аттестацияга таълим ташкилотларининг барча педагог кадрлари жалб этилади.
Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади ва уларга малака тоифалари берилади»;
учинчи — олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
еттинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар, улар чет элда бўлган даврда. Ушбу педагогларнинг малака тоифалари навбатдаги ташкил этиладиган малака синовларигача сақланади»;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:
туман (шаҳар) босқичи ғолиб тарбияланувчисини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиб тарбияланувчисини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
халқаро ҳамда республика босқичи ғолиб ва совриндор тарбияланувчисини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
б) белгиланган тартибда тасдиқланадиган халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика, ҳудудий ва жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календарь-режаларига киритиладиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатига киритилган спорт мусобақаларининг:
туман (шаҳар) босқичи ғолиб ўқувчисини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиб ўқувчисини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
халқаро ҳамда республика босқичи ғолиб ва совриндор ўқувчисини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
в) жисмоний тарбия фани олимпиадасининг, шунингдек, «Беш ташаббус олимпиадаси», олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг:
туман (шаҳар) босқичи ғолиб ва совриндор ўқувчисини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиб ва совриндор ўқувчисини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
республика (финал) босқичи ғолиб ва совриндор ўқувчисини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
г) халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медални (биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни) қўлга киритган совриндор ўқувчини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими)»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Заруратга кўра, маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида, педагог кадрдан қуйидаги қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин:
педагогнинг фамилияси ёки исми ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот;
навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмасдан навбатдан ташқари аттестацияга жалб қилинишига асос бўладиган ҳужжатлар;
педагог кадрлар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан, малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун асос бўладиган ҳужжатлар»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича малака синовларини (кейинги ўринларда — малака синовлари) ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили малака синовлари бошланишидан 10 кун олдин тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайтидаги педагог кадрнинг шахсий кабинетига юборилади»;
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Педагог кадрлар икки босқичда аттестациядан ўтказилади ҳамда иккита босқич бўйича умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.
Бунда:
а) мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари бўйича (умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларидан ташқари) биринчи босқичда — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда — педагогик маҳорати баҳоланади;
ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари бўйича биринчи босқичда — педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги баҳоланади, иккинчи босқичда — ўқув фани бўйича билим даражаси баҳоланади;
б) умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларининг амалий (ижодий) имтиҳонларини ўтказиш тартиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлиги томонидан белгиланади»;
34-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун иккинчи босқичда — педагогнинг ўқув фани бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та тест топшириғи берилади.
Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади»;
341-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл (умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларига 1 балл) билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл (умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларига 40 балл) берилади»;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун (умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларидан ташқари) иккинчи босқичда — педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («case study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.
Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фанлари ўқитувчилари учун иккинчи босқич амалий имтиҳонлари 60 балл билан баҳоланади»;
36-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган камида B+ (аввалги тизимда 80 балл ёки ундан юқори) даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) сертификатнинг амал қилиш даврида навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади. Бунда сертификатга эга педагоглар иккинчи босқич синовида иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун:
биринчи босқич — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари;
иккинчи босқич — Маданият вазирлиги томонидан болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий (ижодий) имтиҳон.
Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун:
биринчи босқич — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари;
иккинчи босқич — Спорт вазирлиги томонидан спорт мактабларида ташкил этиладиган амалий имтиҳон»;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
40-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий (оғзаки, ёзма) синовлар тўртта саволдан иборат бўлади ва белгиланган вақтда, тўлиқ ҳамда тўғри жавоб берилганлигига кўра ҳар бир топшириқ учун 5 баллдан, жами 20 баллик тизимда баҳоланади (умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари бундан мустасно)»;
432-банднинг учинчи хатбошисидаги ҳамда 439-банддаги тегишли келишикдаги «Таълим инспекцияси» сўзлари тегишли келишикдаги «ваколатли вазирликлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди, улар:
55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, лавозими сақланган;
55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас, деб ҳисобланади»;
ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
йигирма биринчи хатбошидаги «Мутахассис» сўзи «Олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис» сўзлари билан алмаштирилсин;
441-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«441. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта жалб этилади. Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.
Аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрларни кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагогларнинг меҳнат шартномаси (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли) бекор қилинган тақдирда, педагог кадр фақат ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина, яна педагог сифатида ишга қабул қилиниши мумкин»;
47-банднинг биринчи хатбошисидаги «Аттестация якунланганидан сўнг» сўзлари «Апелляция жараёнлари якунланганидан сўнг» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.
Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга берилади. Белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлганлиги сабабли навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан берилган максимал балл эътиборга олинмайди. Ушбу педагоглар ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган малака тоифасига эга педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш орқали устамага эга бўлишлари мумкин.
Устаманинг амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат якунлангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкин бўлади»;
52-банднинг биринчи хатбошисидаги «бошлангандан кейин ўн кун ичида» сўзлари «бошлангунга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
55-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Шунингдек, апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида ваколатли вазирликлар раҳбарларининг буйруғига асосан бириктирилган ҳудудий масъуллар ҳамда гуруҳ назоратчиларини уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилишга ҳақли»;
57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«57. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда, қўшимча ўрганишлар талаб этилганда эса малака тоифаси сертификатлари шакллантирилгунга қадар кўриб чиқилади»;
60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Апелляция комиссияси қарори нусхаси апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайтидаги мурожаат этувчи педагог кадрнинг шахсий кабинетига юборилади»;
5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ*

Т/р

Баҳолаш объекти

Балл

I. Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини баҳолаш мезонлари

а)

очиқ дарслар ўтганлиги учун (мунтазам равишда):

3 балл

уч марта очиқ дарс ўтилган бўлса (ҳар ўқув йили давомида)

3 балл

икки марта очиқ дарс ўтилган бўлса (ҳар ўқув йили давомида)

2 балл

бир марта очиқ дарс ўтилган бўлса (ҳар ўқув йили давомида)

1 балл

б)

ўқувчиларнинг ўқув фанидан рейтинг кўрсаткичлари учун (синф журналлари асосида)

3 балл

86 — 100 фоиз

3 балл

71 — 85 фоиз

2 балл

55 — 70 фоиз

1 балл

в)

таълим бериш воситалари, шакллари ва ахборот-коммуникация технологияларидан дарс жараёнида фойдаланганлиги учун

3 балл

таълим бериш воситалари, шакллари ва ахборот-коммуникация технологияларидан дарс жараёнида фойдаланганлиги учун

3 балл

таълим бериш воситалари ва шаклларидан дарс жараёнида фойдаланганлиги учун

2 балл

г)

ўқув қўлланмаси, намунавий дастур ёзишда қатнашганлик, илмий мақолалар ва бошқа илмий ютуқлар учун:

3 балл

ўқув қўлланмалар ва намунавий дастурлар ёзишда қатнашганлиги учун

3 балл

ўқув қўлланмаси ёзишда қатнашганлиги учун

2 балл

илмий мақолалар ва бошқа илмий ютуқларга эришганлиги учун

1 балл

д)

педагог кадрларнинг турли касбий кўрик-танловлар ва мусобақаларда эришган ютуқлари учун:

3 балл

халқаро ва республика миқёсида

3 балл

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида

2 балл

туман (шаҳар) миқёсида

1 балл

Жами

15 балл

II. Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг психологик тайёргарлигини баҳолаш мезонлари

Дарсларнинг (машғулотларнинг) психологик таҳлиллари натижалари ижобий бўлса, таълим олувчилар (тарбияланувчилар) ва уларнинг ота-оналари (ўрнини босувчи шахслар) томонидан педагог кадрнинг фаолияти юзасидан шикоятлар бўлмаса

5 балл

Дарсларнинг (машғулотларнинг) психологик таҳлиллари натижалари ижобий бўлса, таълим олувчилар (тарбияланувчилар) ва уларнинг ота-оналари (ўрнини босувчи шахслар) томонидан педагог кадрнинг фаолияти юзасидан битта шикоят бўлса

3 балл

Дарсларнинг (машғулотларнинг) психологик таҳлиллари натижалари ижобий бўлса, таълим олувчилар (тарбияланувчилар) ва уларнинг ота-оналари (ўрнини босувчи шахслар) томонидан педагог кадрнинг фаолияти юзасидан биттадан ортиқ шикоят бўлса

1 балл

Дарсларнинг (машғулотларнинг) психологик таҳлиллари натижалари ижобий бўлмаса, таълим олувчилар (тарбияланувчилар) ва уларнинг ота-оналари (ўрнини босувчи шахслар) томонидан педагог кадрнинг фаолияти юзасидан биттадан ортиқ шикоят бўлса

0 балл

Жами

5 балл

* Мазкур баҳолаш мезонларига Ваколатли вазирликлар томонидан тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарорининг 2-банди «а» кичик банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 7 декабрдаги 741-сон қарорида:
а) номи ва муқаддимадаги «Президент таълим муассасалари агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Президент таълим муассасалари агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат ва нодавлат умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг билимини баҳолаш;
таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларига доир инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
педагог кадрларга малака тоифаси бериш синовларини ташкил қилишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўмаклашиш»;
учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги Ғазначилигида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Давлат тест марказининг» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарорида:
а) номидаги «Халқ таълими вазири» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими тизимида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, тарбияланувчилари ҳамда ўқувчилари юқори натижаларга эришган малакали педагог кадрларнинг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда ўз устида доимий ишлайдиган, ўзининг ўқитиш услубига ва халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган ўқитувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;
биринчи хатбошидаги «халқ» сўзи «мактаб» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Халқ таълими вазирлигининг» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш»;
учинчи хатбошидаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларига чет эллик мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ва Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби ходимларига ҳар ойлик 100 (юз) фоизгача устама тўловларини тўлаш»;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «Халқ таълими вазирининг» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги педагог ходимларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда — Ғазначилик хизмати қўмитаси) шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама мазкур Низомга иловага мувофиқ схема асосида тўланади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
номзодлар — таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, белгиланган квота доирасида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;
малакали педагог кадрлар — таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, педагогик маҳорати юқори бўлган ҳамда мазкур низом талабларига жавоб берадиган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;
илғор ходимлар — мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган:
таълим сифатини оширишга ўз ҳиссасини қўшган ҳамда самарали фаолият юритаётган раҳбар кадрлар ва ходимлар, психологлар ва кутубхоначилар;
ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган ёки ўз маҳорат мактабини ташкил қилган методистлар;
республика бўйича ташаббус кўрсатган, ишлари республика ва халқаро миқёсда оммалашган ёки мактабгача ва мактаб таълими тизимида самарали фаолият юритаётган педагог кадрлар;
мобил методик гуруҳлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойишига мувофиқ ҳудудлардаги таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактабларга бориб педагогларга илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган методик гуруҳлар;
таълим сифатини ошириш бўйича Вазирлик томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда эксперт сифатида иштирок этган педагог кадрлар.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
5. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
6. Жамғарманинг маблағлари қуйидаги мақсадларда сарфланади:
Вазирлик тизимидаги таълим ташкилотларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш;
Вазирлик тизимида фаолият юритаётган илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ халқаро ва асосий олимпиаданинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга бир марталик пул мукофотларини тўлаш;
А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларига чет эллик мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ва Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби ходимларига ҳар ойлик 100 (юз) фоизгача устама тўловларини тўлаш;
малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни саралаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
ҳудудлардаги таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактабларга бориб, педагогларга илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган методик гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан, ушбу гуруҳлар таркибига жалб этилган мутахассисларни рағбатлантириш;
таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари ҳамда тарбиячилик касби бўйича билим даражаси ва педагогик маҳоратини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Жамғарма маблағларининг ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.
7. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари республика бюджетига қайтарилмайди ва улардан кейинги йилларда фойдаланилади.
4-боб. Малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш тартиби
8. Малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш ишларини мувофиқлаштириш учун ҳар йили 10 январга қадар Вазирликда доимий равишда ишлайдиган Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.
Ишчи гуруҳ таркиби Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ишчи гуруҳ таркибига фаол жамоатчилик вакиллари жалб қилинади.
9. Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш икки босқичда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) Вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини (кейинги ўринларда — квота) ҳар йили 20 январга қадар белгилайди;
б) Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 февралга қадар квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб, «Мактабгача таълим», «Бошланғич таълим», «Филология фанлари», «Ижтимоий фанлар», «Аниқ фанлар», «Табиий ва иқтисодий фанлар», «Амалий фанлар» йўналишлари (кейинги ўринларда — фан йўналишлари) бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри (кейинги ўринларда — ҳудудлар) кесимида тақсимлайди;
в) Ишчи гуруҳ томонидан квотага мос равишда тегишли йил учун Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқичда — квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь — июнь ва сентябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш (кейинги ўринларда — малака синовлари) натижалари ҳар йили 1 мартга қадар таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда 2-босқичга ўтказиладиган номзодлар қуйидаги тартибда танлаб олинади:
ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун номзодлар орасидан малака синовларидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади. Бунда:
номзодлар малака синовларида бир неча маротаба иштирок этса ёки бир неча фандан иштирок этган тақдирда энг юқори натижани қайд этган фани бўйича ёки аттестация навбати танланади;
агарда номзод иккита фан бўйича ҳам номзод сифатида танлаб олинган тақдирда қайси фанни танлаш ўқитувчи томонидан амалга оширилади;
номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
номзоднинг амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлардаги кўп йиллик иш стажига эгалиги;
юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, педагогларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади;
2-босқичда — 1-босқич якунлангандан сўнг 60 иш куни ичида танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. Бунда:
суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади;
номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш жараёнлари видеоёзувга олинади;
2-босқич жараёнлари якунида биринчи ва иккинчи босқич баллари қўшилган ҳолда умумий баллар чиқарилади ҳамда энг яхши натижа эгаларига белгиланган квота доирасида устама белгиланади;
г) саралаш натижаларига кўра Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган умумтаълим ташкилотларининг малакали педагог кадрларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига 2 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;
д) Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган малакали педагог кадрлар рўйхати саралаш якунлангандан сўнг 15 иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
10. Педагог ходимларга навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан имтиёз сифатида берилган максимал балл инобатга олинмайди.
Ушбу педагог ходимлар ҳамда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган фан ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган тарбиячилари ўз хоҳишига кўра, тегишли йилда ташкил этиладиган аттестацияда навбатдан ташқари иштирок этиш орқали Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралашининг 1-босқичида иштирок этиши мумкин.
11. Бир марталик пул мукофотини олиши белгиланган илғор ходимлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан буйруқ билан тасдиқланади.
12. Бир марталик пул мукофоти меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида тўланади.
13. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқига эга бўлган малакали педагог кадрлар ва бир марталик пул мукофотини олиши белгиланган илғор ходимлар Вазирлик томонидан таълим сифатини ошириш, янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш ва бошқа йўналишда ташкил этиладиган ишчи гуруҳлар ва экспертлар таркибига жамоатчилик асосида жалб этилиши мумкин.
14. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқига эга бўлган малакали педагог кадрлар рўйхати Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
5-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тартиби
15. Жамғармага Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Жамғарманинг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ҳисобварағига йўналтирилади.
Ўз навбатида, Жамғарма ушбу маблағларни Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган бюджетдан ташқари ҳисобварағи орқали сарфлайди.
16. Жамғарма маблағлари ҳисобидан:
ҳар ойлик устама белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида;
бир марталик пул мукофотлари уларни тўлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи чиққан вақтдан бошлаб бир ой ичида тўлаб берилади.
17. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама олаётган малакали педагог кадрларга бир марталик пул мукофотларини белгилашга йўл қўйилмайди.
18. Малакали педагог кадрлар ҳамда илғор ходимларга ҳар ойлик устама ва бир марталик пул мукофотларини тўлаш Жамғармада мавжуд бўлган маблағлар доирасида амалга оширилади.
19. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама мактабгача ва мактаб таълими тизимида меҳнат қилаётган шахсларга, меҳнат қонунчилигига мувофиқ ҳақиқатда ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади.
20. Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директорлари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) бошлиқлари мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги фаолиятини тугатган малакали педагог кадрлар тўғрисидаги маълумотларни 5 иш куни ичида белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёзма равишда тақдим этади.
Бунда Вазирлик тизимидаги фаолиятини тугатган педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаган ва бу ҳақида ўз вақтида юқори турувчи ташкилотга ёзма хабар бермаганлиги учун тегишли ташкилот раҳбари жавобгар ҳисобланади ҳамда ушбу тўловлар унинг ҳисобидан қопланади.
21. Вазирлик тизимида ходимнинг иш жойи, лавозими ўзгарган ҳолда ҳам унинг ҳар ойлик устамаси сақлаб қолинади ва белгиланган муддатга қадар тўланади. Бунда ушбу ўзгаришлар бўйича мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган тартибда хабар берилади.
22. Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи тасдиқлангандан сўнг 5 иш куни ичида Жамғарма маблағи Вазирлик томонидан тегишли ҳудудий бошқармаларнинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳудудий бошқармалар томонидан маблағ тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига 3 иш куни ичида ўтказиб берилади.
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан маблағ 3 иш куни ичида педагог ходимларга улар фаолият юритаётган ташкилотнинг ғазна ҳисобварағига ўтказиш орқали тўлаб берилади.
23. Жамғарма ҳисобидан молиялаштириладиган барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан назорат қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жамғармаси ҳисобидан малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш ишларини мувофиқлаштириш учун доимий равишда ишлайдиган Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.

Ҳар йили 10 январга қадар

2-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1. Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сонини белгилайди.

Ҳар йили 20 январга қадар

Ишчи гуруҳ

2. Квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб, «Мактабгача таълим», «Бошланғич таълим», «Филология фанлари», «Ижтимоий фанлар», «Аниқ фанлар», «Табиий ва иқтисодий фанлар», «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлайди.

Ҳар йили 1 февралга қадар

3-босқич

Ишчи гуруҳ

1. 1-босқичда — квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь-июнь ва сентябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижалари таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда 2-босқичга ўтказиладиган номзодларни танлаб олади.

Ҳар йили 1 мартга қадар

2. 2-босқичда танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказади.

1-босқич якунлангандан сўнг 60 иш куни ичида

4-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган малакали педагог кадрлар рўйхатини тасдиқлайди.

Саралаш якунидан сўнг 15 иш куни ичида

2. Жамғарма маблағини Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида

5-босқич

Ҳудудий бошқармалар

Маблағни тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

6-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Маблағни педагог ходимларга улар фаолият юритаётган ташкилотнинг ғазна ҳисобварағига ўтказиш орқали тўлаб беради.

3 иш куни ичида

».

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 майдаги 214-сон қарорида:
а) 1-илованинг 33-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Иккинчи босқич натижасига кўра тенг натижалар юзага келган ҳолларда, яъни рейтингда 24-ўрин атрофида тенглик бўлса, муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш йўналишларининг жамланма бали бўйича энг юқори балл тўплаган номзодга, агар шунда ҳам натижалар тенг бўлса, имтиҳонда жавоби белгиланган масалалар тоифаларининг ҳар бири бўйича юқори балл тўплаган ўқувчиларга қуйидаги тартибда устунлик берилади»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Президент мактабларининг кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ҳужжат топшириш жараёнида ихтиёрий равишда ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ихтисослаштирилган мактаблардан бирини танлаган, Президент мактабларининг 5-синфига кириш имтиҳонларининг 2-босқичида иштирок этиб, ўқишга қабул қилинмаган 48 нафар ўқувчи баллар кетма-кетлигида ҳужжат топширган ихтисослаштирилган мактабнинг аниқ фанлар йўналиши учун белгиланган қабул квотасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда ўқишга қабул қилинади»;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
17-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда кириш имтиҳонлари натижаларига кўра ўқувчининг тўплаган баллари бир нечта ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш учун етарли бўлган тақдирда у танлаган биринчи мактабга ўқишга қабул қилинади»;
37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг мурожаатлари апелляция комиссияси томонидан Агентлик директори томонидан белгиланадиган тартиб асосида кўриб чиқилади.
Агентликда тузилган апелляция комиссиясига Агентлик директори ўринбосари, ҳудудлардаги таълим муассасаларида ташкил қилинадиган апелляция комиссиясига муассаса директори раислик қилади»;
43-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур Низомнинг 47-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
47-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ихтисослаштирилган мактабларга ўқув йилининг I чораги якунига қадар баллар кетма-кетлиги бўйича ўқувчилар қабул қилинади»;
в) 3-илова қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Агентлик томонидан ҳар йили ўтказиладиган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни саралашга қаратилган туман (шаҳар) ва вилоят босқичларидан иборат танловнинг вилоят босқичида совринли 1, 2 ва 3-ўринларни қўлга киритган 6-синф ўқувчилари ижод мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 49-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Апелляция комиссияси якуний синов бошлангандан кейин икки кун ичида Институт ректорининг буйруғи асосида 3 ёки 5 нафардан иборат таркибда тузилади.
Апелляция комиссияси аъзолигига Институтнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида малакали мутахассислар жалб этилади».
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«стажёр-ўқитувчилар бир йилга ишга қабул қилинадилар, муддат якунлангандан сўнг, фақат касбий сертификат олган ёки навбатдан ташқари педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, камида мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган даражада кўрсаткичга эга бўлган педагоглар билан белгиланган тартибда ўқитувчи сифатида меҳнат шартномаси тузилади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, деб топилган педагог кадрлар ҳам касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади»;
2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«талабгор — касбий сертификат олишга даъвогар бўлган давлат умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб, ўта олмаган стажёр-ўқитувчи ёки мутахассис лавозимидаги, шунингдек, педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, деб топилган педагог кадрлар»;
7-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда белгиланган муддат давомида касбий сертификатни ола олмаганлиги сабабли ўқитувчи сифатида меҳнат шартномаси тузилмаган ёки педагоглар аттестациясидан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган мутахассис лавозимидаги педагог кадрлар охирги иш жойларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтадилар»;
9-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тоифага эга педагог кадрлар;
педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, камида мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган даражада кўрсаткичга эга бўлган педагоглар»;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиб, назорат синовида узрли сабаблар (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлиб турганлиги, яқин қариндоши вафот этганлиги, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган асослар)га кўра иштирок этмаган талабгор, тегишли ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда, назорат синовидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда кейинги ташкил этиладиган назорат синовида иштирок этиш учун қайтадан рўйхатдан ўтиши талаб этилади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 51-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51. Апелляция комиссияси якуний синов бошлангандан кейин икки кун ичида Институт ректорининг буйруғи асосида 3 ёки 5 нафардан иборат таркибда тузилади.
Апелляция комиссияси аъзолигига Институтнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида малакали мутахассислар жалб этилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)